Таҳорат боблари
Анас (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳар бир намоз учун таҳорат олар эдилар, хоҳ таҳоратли бўлсинлар, ҳоҳ таҳоратли бўлмасинлар». (Хумайд айтади): «Анасга дедимки, «Сизлар қандай қилар эдингизлар?» (Анас) деди: «Бизлар битта таҳорат олар эдик (таҳоратли бўлганда қайта таҳорат олмоқни лозим кўрмас эдик)».
Ҳадис ҳақида батафсилроқУбай ибн Каъбдан ривоят қилинди; «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Таҳоратнинг бир шайтони бор, уни Валаҳан дейишади. Сувнинг восвосидан (яъни, шайтонидан, шубҳага берилиб, сувни исроф қилишдан) сақланингизлар».
Ҳадис ҳақида батафсилроқСафина (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам бир мудд сув билан таҳорат олиб, бир соъ сув билан ғусл қилар эдилар».
Мудд - бир бутун, учдан бир ратл ёки 675 грамм, ёхуд 0.688 литр сув.
(Ҳазрати) Умар ибн Хаттоб (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтдилар: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Кимки таҳорат олганда чиройли таҳорат олса ва кейин: «Ашҳаду алла илаҳа аллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарика лаҳу ва ашҳаду анна муҳаммадан абдуҳу ва росулуҳ. Аллоҳуммажъалний минат таввабийна, важъалниий минал мутатоҳҳирийн» деса, (яъни, «Мен шоҳидманким, Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, у якка-ю ягонадир, шериги йўқдир ва мен шоҳидманким, Муҳаммад унинг бандаси ва элчисидир. Аллоҳим, мени (ҳақиқий) тавба қилганлардан айлагин ва покланганлардан айлаган! деса,) унга Жаннатнинг саккиз эшиги очилгайдир ва у хоҳлаган эшишдан киргайдир!»...
Ҳадис ҳақида батафсилроқМуъоз нбн Жабал (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; у деди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламни кўрдим, таҳорат олгач, юзларини этакларининг учи билан артдилар».
Ҳадис ҳақида батафсилроқОиша (розияллоҳу анҳо онамиз)дан ривоят қилинди; дедилар: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бир сочиқлари бор эди, таҳоратдан кейин ўша билан артинар эдилар».
Ҳадис ҳақида батафсилроқАбу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Аллоҳ хатоларни нима билан ювмоғини ва даражаларни нима билан юксалтирмоғини сизларга хабар қилайинми?». Айтишди: «Ҳа, ё Расулуллоҳ! (хабар қилинг!)». Дедиларки, «Қийинчиликларга қарамай таҳоратни тўлиқ олмоқ, масжидлар сари қадамни кўпайтирмоқ, намоздан кейин намозни кутмоқ; мана, сизлар учун рибот (боғлиқлик, Ҳақ йўлидаги доимий жиҳод) ана шудир!».
Ҳадис ҳақида батафсилроқАбу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Жаброил (алайҳиссалом) олдимга келди ва деди: «Ё Муҳаммад! Таҳорат олганингда сув сеп!».
Ҳадис ҳақида батафсилроқАбу Ҳаййа (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; у деди: «Али (розияллоҳу анҳу)нинг таҳорат олганини кўрдим: кафтларини токи топ-тоза бўлгунича ювди, кейин уч марта мазмаза қилди (оғиз чайқади), уч марта истиншоқ қилди (бурунга сув олиб қоқди), уч марта юзларини ювди, уч марта қўлларини (тирсаклари билан қўшиб) ювди, бир марта бошига масҳ тортди, кейин оёқларини тўпиқлари билан ювди, кейин ўрнидан тураётиб таҳоратдан ортган сувни олди, тик туриб ичди; кейин бундай деди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қандай таҳорат олишларини сизларга кўрсатгим келди».
Ҳадис ҳақида батафсилроқАбдуллоҳ ибн Зайд (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам таҳорат олдилар: юзларини уч марта ювдилар, қўлларини икки мартадан ювдилар, бошларига масҳ тортдилар ва оёқларини икки мартадан ювдилар».
Ҳадис ҳақида батафсилроқМанбалар
-
Таҳоратсиз намоз қабул эмас
Таҳоратнинг фазилати
Намознинг калити таҳоратдир
Ҳожатхонага киришда ўқиладиган дуо
Ҳожатхонадан чиққанда ўқиладиган дуо
Катта ёки кичик қазои ҳожат қилганда қиблага қараб ўтирмаслик
Қиблага қараб ўтиришга рухсат борлиги
Тикка туриб кичик қазои ҳожат қилмаслик
Тик туриб кичик қазои ҳожат қилиш рухсати
Қазои ҳожат вақтида сатр қилиш (авратни тўсиш)
Ўнг қўл билан истинжо қилиш (артиб, покланиш) кароҳат эканлиги
Тош билан истинжо қилиш (покланиш)
Иккита тош билан истинжо қилиш
Истинжода фойдаланиш макруҳ бўлган нарсалар
Сув билан истинжо қилиш
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам қазои ҳожат қилмоқчи бўлсалар узоққа борар эдилар
Ювинадиган жойда пешоб қилиш кароҳат эканлиги
Мисвок
Уйқудан турган киши қўлини ювмасдан туриб идишга ботирмасин
Таҳоратни «бисмиллоҳ» билан бошламоқ
Мазмаза ва истиншоқ (оғиз чайқаш ва бурунга сув олиб қоқиш)
Оғиз ва бурунни бир ҳовуч сув билан чайқаш
Соқолни хилол қилиш (ораларига сув теккизиш)
Бошга олдидан (пешонадан) бошлаб орқага қараб (энсасигача) масҳ тортмоқ
Бошга масҳ тортишни орқадан (энсадан) бошламоқ
Бошга бир марта масҳ тортмоқ
Бошга масҳ тортиш учун янги сув олмоқ
Қулоқларнинг ичига ва сиртига масҳ тортмоқ
Қулоқларни масҳ қилиш, бош масҳи жумласидандир (яъни бирданига масҳ тортилади)
Бармоқларни хилол қилмоқ (ораларига сув етказмоқ)
Жаҳаннам оловидан товонларнинг холига вой!
Таҳорат аъзоларини бир мартадан ювмоқ
Таҳорат аъзоларини икки мартадан ювмоқ
Таҳорат аъзоларини уч мартадан ювмоқ
Таҳорат аъзоларини бир мартадан, икки мартадан ва учмартадан ювиш мумкинлиги
Таҳорат олганда аъзолардан бирини икки марта ва бирини уч марта ювмоқ
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам қандай таҳорат олганлар?
Таҳоратдан кейин этакка (ич кийимга) сув сепмоқ
Таҳоратни мукаммал олмоқ
Таҳоратдан кейин сочиқ ишлатмоқ
Таҳоратдан кейин ўқиладиган дуо
Бир мудд (тахминан бир литр) сув билан таҳорат олмоқ
Таҳоратда сувни исроф қилиш кароҳат эканлиги
Ҳар бир намоз учун алоҳида таҳорат олмоқ
Намозларни бир таҳорат билан ўқимоқ
Эр билан хотиннинг бир идишдан ювинмоқлари
Хотин кишининг таҳоратидан ортган сув карохат эканлиги
Хотин кишининг таҳоратидан ортган сув билан таҳорат олишга рухсат борлиги
(кўп ва оқар) сувни ҳеч нарса булғай олмайди
Турғун сувда сийиш кароҳат эканлиги
Денгиз суви тозадир
Сийдик борасида қатъий ҳукм
Эмизикли боланинг сийдиги устига сув тўкиб тозаламоқ
Гўшти ейиладиган ҳайвон сийдиги
Ел чиқарганда ҳиди сезилса, таҳорат олиш лозим бўлади
Ухласа, таҳорат олмоқ лозим бўлиши
Оловда пишган таом (ейиш) туфайли таҳорат лозимлиги
Оловда пишган таом (ейиш) туфайли таҳорат лозим эмаслиги
Туя гўшти (ейиш) туфайли таҳорат лозим бўлиши
Закарига қўл теккизганда таҳорат лозим бўлиши
Закарга қўл теккизиш туфайли таҳорат лозим эмаслиги
Ўпиш туфайли таҳорат лозим эмаслиги
Қусганда ва бурун қонаганда таҳорат лозим бўлиши
Набиз (хурмо қиёми) билан таҳорат олмоқ
Сут ичгандан кейин оғиз чайқамоқ
Таҳорат ушатаётганда саломга алик олмоқ кароҳат эканлиги
Итнинг сарқити
Мушукнинг сарқити
Маҳсилар устига масҳ тортмоқ
Мусофир ва муқим кишиларнинг маҳси устига масҳ тортмоқлари
Маҳсиларнинг устига ва тагига масҳ тортмоқ
Маҳсиларнинг юзига масҳ тортмоқ
(қалин) пайпоқ ва наъл (пойабзал) устига масҳ тортмоқ
Амома (салла) устига масҳ тортмоқ
Жунубликдан покланмоқ (жимоъдан кейин чўмилмоқ)
Аёл киши ғусл қилганда сочининг ўримини ёядими?
Ҳар битта соч толаси остида жунублик бор
Ғуслдан кейин таҳорат олмоқ масаласи
Эр-хотиннинг олатлари бир-бирига тегса, ғусл вожиб бўлади
«сув» боис сув керак
Уйқудан уйғониб, (этагида) нам кўрмоқ ва иҳтилом бўлганини (уйқусида булғанганини) эслай олмаслик
Маний ва мазий (олат учига манийдан олдин келадиган Оқимтир нам)
Кийимга теккан мазий (оқимтир нам)
Кийимга теккан маний
Кийимга теккан манийни ювиб ташламоқ
Жунуб кишининг ювинмасдан ухлаши
Ухламоқчи бўлган жунуб кишининг таҳорат олиб ётмоғи
Жунуб кишининг мусофахаси (қўл бериб кўришмоғи)
Хотин кишининг эркак кишидек туш кўриши (яъни уйқусида Иҳтилом бўлиши)
Ғуслдан кейин аёли билан исинмоқ
Сув тополмаган жунуб кишининг таяммум қилмоғи
Истиҳоза
Истиҳоза кўрган аёл ҳар бир вақт намози учун таҳорат олади
Истиҳоза кўрган аёл бир ғусл билан икки вақт намозни жамъ қилиб ўқимоғи
Истиҳоза кўрган аёл хар вақт намозиучун ғусл қилади
Ҳайз кўрган аёл намозининг қазосини ўқимайди
Жунублик ва ҳайз ҳолатида қуръон ўқилмайди
Ҳайз кўрган хотин билан бирга ётмоқ
Ҳайз кўрган хотини билан бирга овқатланмоқ ва ҳайзли аёл (таҳорати)дан ортиб қолган сув
Ҳайз кўрган аёлнинг масжиддан бирор нарса олиб бермоғи
Ҳайз кўрган хотинга яқинлик қилмоқ карохат эканлиги
Ҳайз кўрган хотинга яқинлик қилганда каффорат бериш
Кийимга теккан ҳайз қонини ювмоқ
Нифос (туғишдан кейинги қон келиш)нинг муддати
Кишининг бир нечта жинсий алоқадан кейин бир марта чўмилмоғи
Жунуб киши (яна жинсий муомалага) қайтмоқчи бўлса, таҳорат олади
Намозга қомат айтилса-ю, бирортангиз ҳожатхонага бориш эҳтиёжини туйса, аввал ҳожатга борсин
Ифлос жойни босганда покланиш лозимлиги
Таяммум
Жунубликдан ташқари ҳар қандай ҳолатда қуръон ўқилади
Сийдик ерга сингмоғи