Соқолни хилол қилиш (ораларига сув теккизиш)
Усмон ибн Аффон (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам соқолларини хилол қилар (ораларига сув теккизар) эдилар».
Ҳадис ҳақида батафсилроқҲассон ибн Билолдан ривоят қилинди; айтди: «Аммор ибн Ёсирни кўрдим, таҳорат олди ва соқолини хилол қнлди (ораларига сув теккизди). Шунда ундан сўралди ёки мен ундан сўрадим, деди: «Соқолингни хилол қиляпсанми? (яъни, ораларига сув теккизяпсанми?» (Аммор) айтди: «Не монелик бор? Мен, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам соқолларини хилол қилганларини (ораларига сув теккизганларини) ўз кўзим билан кўрганман».
Ҳадис ҳақида батафсилроқМанбалар
Соқолни хилол қилиш (ораларига сув теккизиш)