Соқолни хилол қилиш (ораларига сув теккизиш)
Ҳассон ибн Билолдан ривоят қилинди; айтди: «Аммор ибн Ёсирни кўрдим, таҳорат олди ва соқолини хилол қнлди (ораларига сув теккизди). Шунда ундан сўралди ёки мен ундан сўрадим, деди: «Соқолингни хилол қиляпсанми? (яъни, ораларига сув теккизяпсанми?» (Аммор) айтди: «Не монелик бор? Мен, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам соқолларини хилол қилганларини (ораларига сув теккизганларини) ўз кўзим билан кўрганман».
Ибн Абу Умардан, Ибн Уйайнадан, Саъид ибн Аби Арубадан, Қатодадан, Ҳассон ибн Билолдан, Аммордан (розияллоҳу анҳум), Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилинди. (Ўша ҳадис).
Бу бобда Усмон, Оиша, Умму Салама, Анас, Ибн Аби Авфа ва Абу Аййуб (розияллоҳу анҳум)дан ҳам ҳадис ривоят қилинган. Исҳоқ ибн Мансурдан эшитдим, Аҳмад ибн Ҳанбалнинг Ибн Уйайнадан нақл этиб, унинг бундай деганини айтди: «Абдулкарим хилолламоқ ҳадисини Ҳассон ибн Билолдан эшитган». Муҳаммад Ибн Исмоил (Ал-Бухорий) айтдики, «Бу бобда ривоят қилинган энг саҳиҳ ҳадис Омир ибн Шақиқнинг Абу Воилдан, Усмондан ривоят қилган ҳадисидир».
Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобаларидан ва тобиъийндан бўлган илм аҳлининг аксарияти қавли ушбудир: Соқолнинг орасига сув теккизилиши керак, деб ҳисоблайдилар. Шофиъийнинг ҳам қавли шудир.
Соқолни хилол қилиш мустаҳаб эканини айтдилар. Соқолни хилол қилиш ҳўл бармоқлари билан соқолларини тараш (орасига киритиш) тарзида бажарилади. Шофиъий, Абу Ҳанифа, Ас-Саврий, Аҳмад ибн Ҳанбал, Ал-Авзоий, Ал-Лайс ва Исҳоқ ҳамда илм аҳлидан кўпчилиги соқолни хилол қилиш ғуслда фарз, таҳоратда мустаҳаб деган фикрдадирлар. Баъзилари ғуслда ҳам, тааҳоратда ҳам фарз, деган фикрга эга бўлишган.
Аҳмад: «Соқоли орасига сув теккизишни унутган бўлса, таҳорати жоиз» (яъни таҳоратли), дейди. Исҳоқ эса бундай дейди: «Унутиб ёки таъвил қилиб тарк этса, таҳорати жоиз, аммо қасдан тарк этса, иода қилади» (қайтадан таҳорат олади).