Ибн Аббос (розияллоҳу анҳу) дан ривоят қилинди, у кишидан таяммум борасида, сўралди. Шунда айтдики, «Аллоҳ таоло Ўз Китоби (Қуръони Карим)да таҳоратни зикр этиб, «юзларингизни ва қўлларингизни тирсаклари билан қўшиб ювингизлар» деб марҳамат қилади. Таяммумда эса: «Юзларингизни ва қўлларингизни масҳ қилингизлар» деб марҳамат қилади. Ва яна: «Ўғрилик қилган эркак ва аёлларнинг қўлларини кесингизлар!» деб буюради. Чунончи, қўлларнинг билакдан кесилмоғи (яъни, панжалар кесилмоғи) суннат эди. Демак, бу, яъни таяммумдаги мурод - юзлар ва қўллардир».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Аммор ибн Ёсир (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам унга юзига ва икки қўлига таяммум қилмоқни буюрдилар».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Манбалар

Таяммум