Таҳоратдан кейин ўқиладиган дуо
(Ҳазрати) Умар ибн Хаттоб (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтдилар: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Кимки таҳорат олганда чиройли таҳорат олса ва кейин: «Ашҳаду алла илаҳа аллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарика лаҳу ва ашҳаду анна муҳаммадан абдуҳу ва росулуҳ. Аллоҳуммажъалний минат таввабийна, важъалниий минал мутатоҳҳирийн» деса, (яъни, «Мен шоҳидманким, Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, у якка-ю ягонадир, шериги йўқдир ва мен шоҳидманким, Муҳаммад унинг бандаси ва элчисидир. Аллоҳим, мени (ҳақиқий) тавба қилганлардан айлагин ва покланганлардан айлаган! деса,) унга Жаннатнинг саккиз эшиги очилгайдир ва у хоҳлаган эшишдан киргайдир!»...
Бу бобда Анас ва Уқба ибн Омир (розияллоҳу анҳумо)дан ҳадис ривоят қилинган.
Ҳазрати Умарнинг ҳадисида ровийлардан Зайд ибн Ҳубоба борасида мухолафат қилинган. Абдуллоҳ ибн Солиҳ ва яна бошқалар бу ҳадисни «Муовия ибн Солиҳдан, Робиъа ибн Язиддан, Абу Идрийсдан, Уқба ибн Омирдан, (Ҳазрати) Умардан» деб ва айни вақтда «Робиъадан, Абу Усмондан, Жубайр ибн Нуфайрдан, (Ҳазрати) Умардан» деб ривоят қилишган.
Бу ҳадиснинг санадида чалкашлик бор. Чунончи, бу бобда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан саҳиҳ бир нарса ривоят қилинмаган.
Муҳаммад (Ал-Бухорий): «Абу Идрийс (Ҳазрати) Умарнинг ўзидан ҳеч бир ҳадис эшитган эмас», дейди.