Бир мудд (тахминан бир литр) сув билан таҳорат олмоқ
Сафина (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам бир мудд сув билан таҳорат олиб, бир соъ сув билан ғусл қилар эдилар».
Мудд - бир бутун, учдан бир ратл ёки 675 грамм, ёхуд 0.688 литр сув.
Бу бобда Оиша (онамиз), Жобир ва Анас ибн Молик (розияллоҳу анҳум)дан ҳам ҳадис ривоят қилинган. Сафинанинг ҳадиси ҳасан-саҳиҳ. Абу Райҳонанинг исми - Абдуллоҳ ибн Матор.
Шундай қилиб, илм аҳлидан баъзилари таҳоратни бир мудд сув билан, ғуслни эса бир соъ сув билан қилинади, деган фикрдалар. Шофиъий, Аҳмад ва Исҳоқ бундай дейишади: «Бу ҳадиснинг маъноси, шундан кўпи ёки ози жоиз эмас» деган тарздаги бир таҳдид ёки чеклаш эмас, фақат етарли бўладиган миқдорни билдиради, холос.
Дўстларигиз билан улашинг!