Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; у бундай дейди: «Бир киши Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан сўради: «Ё Расулуллоҳ! Биз денгизда йўл юрамиз ва ўзимиз билан бирга оз сув олиб юрамиз. Ундан таҳорат олсак чанқаб қоламиз. Шу аҳволда денгиз сувидан таҳорат олсак бўладими?» Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «У(денгиз суви) тоза сувдир ва ўлимтиги ҳалолдир».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Сизлардан бирортангиз зинҳор турғун сувда пешоб қилиб, кейин ундан таҳорат олмасин!».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Абу Саъид Ал-Худрий (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди: «Айтилдики, «Ё Расулуллоҳ! Бузоъа қудуғидан таҳорат олаверайликми? У қудуққа ҳайз латталари, итларнинг ўлиги ва сассиқ нарсалар ташланган?!». Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Муҳақақки, (кўп) сувни ҳеч нарса булғай олмайди!».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Ибн Аббос (розияллоҳу анҳумо)дан ривоят қилинди; у деди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг жуфти мутаҳҳараларидан битталари жафнада(тоғорада) ғусл қилдилар, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ўша идишдан таҳорат олмоқчи бўлган эдилар, аёллари айтдилар: «Ё Расулуллоҳ! Мен жунуб эдим...». Шунда (Расули акрам саллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Сув жунуб эмас-ку!» дедилар.

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Ал-Ҳакам ибн Амр Ал-Ғифорийдан ривоят қилинди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам эркакни хотин кишининг таҳоратидан - ёки ичмоғидан, деди - ортган сув билан таҳорат олишдан қайтардилар».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Бани Ғифордан (Ҳофиз ибн Ҳажар бу кишининг Ал-Ҳакам ибн Амр эканлигини айтади) бўлмиш бир кишидан ривоят қилинди; у деди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам хотин кишининг таҳоратидан ортган сув (билан таҳорат олиш)дан қайтардилар».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Ибн Аббос (розияллоҳу анҳумо)дан ривоят қилинди; у деди: «(Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг аёллари) Маймуна (розияллоҳу анҳо) айтдилар: «Мен ва Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам жанобатдан покланишда бир идишдан ғусл таҳорати қилар эдик».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

(Сулаймон ибн Бурайданинг отаси) Бурайда (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; у деди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳар бир намоз учун (янги) таҳорат олар эдилар; (Макка) фатҳ(и) йили бўлганда эса ҳамма намозларни бир таҳорат билан ўқидилар ва маҳсилари устига масҳ тортдилар. Шунда (Ҳазрати) Умар: «(Ё Расулуллоҳ!) Илгари қилмаган бир ишни қилдингиз-ку?» деди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Буни атай қилдим!» дедилар.

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Амр ибн Омир Ал-Ансорий (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; у айтди: Анас ибн Моликдан эшитдим, у дедики, «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳар намоз олдидан таҳорат олар эдилар». (Анасдан): «Сизлар нима қилар эдингизлар?» деб сўрадим. (Анас) деди: «Биз то таҳоратимиз бузилмагунча, ҳамма намозларни битта таҳорат билан ўқийверардик».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Ибн Умар (розияллоҳу анҳумо)дан ривоят қилинди; Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Таҳорат устига таҳорат олган кишига Аллоҳ бу туфайли ўн ҳасана (савоб) ёзгайдир».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Манбалар

Таҳорат боблари