Хотин кишининг таҳоратидан ортган сув карохат эканлиги
Бани Ғифордан (Ҳофиз ибн Ҳажар бу кишининг Ал-Ҳакам ибн Амр эканлигини айтади) бўлмиш бир кишидан ривоят қилинди; у деди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам хотин кишининг таҳоратидан ортган сув (билан таҳорат олиш)дан қайтардилар».
Бу бобда Абдуллоҳ ибн Сархисдан ҳам ҳадис ривоят қилинган.
Айрим фақиҳлар хотин кишининг таҳоратидан ортган сув билан таҳорат олмоқни макруҳ деб ҳисоблайдилар. Аҳмад ва Исҳоқнинг қавли мана бундай: (улар) хотин кишининг таҳоратидан ортган сув макруҳ эканини айтадилар, аммо ичган сувидан ортганининг зарари йўқ, деб ҳисоблайдилар.
Дўстларигиз билан улашинг!