Хотин кишининг таҳоратидан ортган сув карохат эканлиги
Ал-Ҳакам ибн Амр Ал-Ғифорийдан ривоят қилинди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам эркакни хотин кишининг таҳоратидан - ёки ичмоғидан, деди - ортган сув билан таҳорат олишдан қайтардилар».
Бу ҳадис ҳасан.
Абу Ҳожибнинг исми - Савада ибн Осим. Муҳаммад ибн Башшар ўз ҳадисида: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам эркакни хотин кишининг таҳоратидан ортган сув билан таҳорат олмоқдан қайтардилар» дейди ва (бу хусусда) шак (шубҳа)га бормайди.
Дўстларигиз билан улашинг!