Эр билан хотиннинг бир идишдан ювинмоқлари
Ибн Аббос (розияллоҳу анҳумо)дан ривоят қилинди; у деди: «(Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг аёллари) Маймуна (розияллоҳу анҳо) айтдилар: «Мен ва Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам жанобатдан покланишда бир идишдан ғусл таҳорати қилар эдик».
Бу ҳадис ҳасан-саҳиҳ.
Барча фақиҳларнинг қавли будир: Эр билан хотиннинг бир идишдан ғусл қилишларида зарар йўқ.
Бу бобда Али, Оиша, Анас, Умму Ҳоний, Умму Субаййа Ал-Жуҳаниййа, Умму Салама ва Ибн Умар (розияллоҳу анҳум)дан ҳам ҳадис ривоят қилинган.
Абуш-Шаъшаънинг исми - Жобир ибн Зайд.
Дўстларигиз билан улашинг!