Жунубликдан покланмоқ (жимоъдан кейин чўмилмоқ)
Оиша (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинди; айтдилар: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам жанобатдан покланмоқчи (ғусл қилмоқчи) бўлсалар, аввало қўлларини идишга ботирмасдан олдин ювар эдилар, кейин фаржларини ювар (мустаҳаб қилар) ва намозга таҳорат олгандек таҳорат олар эдилар. Кейин сочларини таг-тагигача ҳўллар эдилар. Кейин бошларидан бутун баданларига уч марта сув қуярдилар».
Ҳадис ҳақида батафсилроқИбн Аббоснинг холаси Маймуна (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинди; айтдилар: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламга ғусл учун сув қўйдим. (Аввал) жанобатдан покландилар, чап қўллари билан идишни эгиб, ўнг қўлларига сув олдилар ва икки қўлларини (бўғинигача) ювдилар. Кейин қўллари билан идишдан сув олиб, фаржларига тўқдилар (мустаҳаб қилдилар), кейин қўлларини деворга ёки ергами ишқаб, ювиб ташладилар. Сўнг оғиз ва бурун чайқадилар, юзларини ва қўлларини (тирсаклари билан қўшиб) ювдилар. Сўнг бошларига уч марта сув қуйдилар. Кейин бутун баданларига сув қуйдилар. Сўнг четга чиқиб, оёқларини ювдилар».
Ҳадис ҳақида батафсилроқ