Маҳсилар устига масҳ тортмоқ
Шаҳр ибн Ҳавшабдан ривоят қилинди; у деди: «Жарир ибн Абдуллоҳни кўрдим, таҳорат олди ва маҳсилари устига масҳ тортди. Ундан бу иш ҳақида сўраган эдим, айтдики, «Мен Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламни кўрдим, таҳорат олдилар ва маҳсилари устига масҳ тортдилар». Жарирдан сўрадим (дейди ровий): «Бу ҳол «Моида» (сурасидаги оят)дан олдин бўлганмиди ёки «Моида»дан кейинми? Шунда у бундай деди: «Мен асли «Моида»дан кейин Исломга кирганман».
Ҳадис ҳақида батафсилроқХаммом ибн Ҳорисдан ривоят қилинди; у деди: «Жарир ибн Абдуллоҳ пешоб қилди. Кейин таҳорат олди ва маҳсилари устига масҳ тортди. Унга: «Нега бундай қилдинг?» дейилди. Айтдики, «Бундай қилишимга нима монелик бор? Мен Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай қилганларини кўрдим». Иброҳим айтади: «Улар Жарирнинг ҳадисини яхши кўришарди. Чунки у (Жарир) «Моида» (сураси) нозил бўлганидан кейин Исломга кирган». «Улар Жарирнинг ҳадисини яхши кўришарди» жумласи Иброҳимнинг сўзидир.
Ҳадис ҳақида батафсилроқ