Умму Салама (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинди; дедики: «Милҳон қизи (Абу Талҳанинг хотини) Умму Сулайм Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келиб, айтдики: «Ё Расулуллоҳ! Аллоҳ таоло ҳақ нарсадан уялмоқни буюрмайди! Агар хотин киши уйкусида эркак киши кўрган нарсани кўрса (яъни иҳтилом бўлиб қолса), ғусл лозим бўладими?» (Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Ҳа, агар сув (маний) келганини кўрса, ғусл қилсин», дедилар. Умму Салама айтади: Унга: «Эй Умму Сулайм! Аёлларни уятга қўйдинг-ку! — дедим».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Манбалар

Хотин кишининг эркак кишидек туш кўриши (яъни уйқусида Иҳтилом бўлиши)