Ухласа, таҳорат олмоқ лозим бўлиши
Анас ибн Молик (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобалари (ўтириб) ухлашар, кейин туриб намозларини ўқишар, таҳорат олишмас эди.
Ҳадис ҳақида батафсилроқИбн Аббос (розияллоҳу анҳумо)дан ривоят қилинди: У киши Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сажда қилган ҳолда ухлаб қолганларини кўрди. «Ҳатто хуриллай бошладилар ёки пишиллай бошладилар. Кейин туриб намоз ўқидилар. Шунда мен: «Ё Расулуллоҳ, Сиз ҳақиқатан ухладингиз-ку?» дедим. Айтдиларки, «Фақат ётиб (чўзилиб) ухлаган кишига таҳорат олиш лозим бўлади, чунки у чўзилганида бўғимлари ўзини қўйиб юборади».
Ҳадис ҳақида батафсилроқМанбалар
Ухласа, таҳорат олмоқ лозим бўлиши