Ибн Аббос (розияллоҳу анҳумо)дан ривоят қилинди: У киши Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сажда қилган ҳолда ухлаб қолганларини кўрди. «Ҳатто хуриллай бошладилар ёки пишиллай бошладилар. Кейин туриб намоз ўқидилар. Шунда мен: «Ё Расулуллоҳ, Сиз ҳақиқатан ухладингиз-ку?» дедим. Айтдиларки, «Фақат ётиб (чўзилиб) ухлаган кишига таҳорат олиш лозим бўлади, чунки у чўзилганида бўғимлари ўзини қўйиб юборади».

Абу Холиднинг исми - Язид ибн Абдурраҳмон.


Бу бобда Оиша, Ибн Масъуд ва Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳум)дан ҳадис ривоят қилинган.

Дўстларигиз билан улашинг!

Ҳадислар рўйхатига қайтиш