Ухласа, таҳорат олмоқ лозим бўлиши
Анас ибн Молик (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобалари (ўтириб) ухлашар, кейин туриб намозларини ўқишар, таҳорат олишмас эди.
Абу Довуднинг ривоятида бундай дейилади: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобалари хуфтон намозини кутиб, бошлари букилиб кетар, кейин намоз ўқишар, таҳорат олишмасди». Бу ривоятдан саҳобалар ўтирган жойларида ухлаганлари тушунилади.
Бу ҳадис ҳасан-саҳиҳ.
Солиҳ ибн Абдуллоҳдан эшитдим, бундай деди: «Абдуллоҳ ибн Ал-Муборакдан, ўтирган жойида суяниб ухлаган киши ҳақида сўрадим, «Унга таҳорат лозим бўлмайди», деди.
Саъид ибн Абу Аруба, Ибн Аббоснинг ҳадисини Қатодадан, Ибн Аббосдан зикр қилиб, Абул-Олияни зикр қилмаган ҳамда ҳадисни рафъ этмаган. (Расулуллоҳгача юксалтирмаган).
Уламолар, уйқу туфайли бўладиган таҳорат масаласида ихтилоф қилдилар. Кўплари, ўтирган жойида ёки тик туриб ухлаган кишига, то у ётмагунича, таҳорат лозим бўлмайди, деб ҳисоблайдилар. Ас-Саврий, Ибнул-Муборак ва Аҳмаднинг қавли шудир. Баъзилари эса бундай дейшди «Агар ақлига ҳоким бўлмайдиган даражада уйқуга толса, таҳорат олмоғи лозим».
Исҳоқнинг қавли шудир. Имоми Шофиъийнинг фикрича ўтириб ухлаган киши, уйқусида туш кўрса ёки мақъади (орқаси) ёки ўриндиғи уйқу таъсирида силжиса, таҳорат олиши лозим бўлади.
(Таржимон иловаси: «Мухтасар ул-виқоя»нинг ўзбекча шарҳида бундай фатво баён қилинади: «Ва бир нарсага суяниб ухламоқ таҳоратни бузгай, агар суянган нарсани олганда йиқилиб кетар эҳтимоли бўлса. Аммо ул суянган нарсасини олганда ўлтириб қолса, таҳоратни бузмас. Намозда тик турган ҳолда ва рукуъда, саждада ухламоқ таҳоратни синдирмагай. Ушбудек, «Муҳит» китобида мазкурдир»).