Турғун сувда сийиш кароҳат эканлиги
Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Сизлардан бирортангиз зинҳор турғун сувда пешоб қилиб, кейин ундан таҳорат олмасин!».
Ҳадис зоҳирий жиҳатдан умумий маънони ифодалайди. Хоҳ оз бўлсин, хоҳ кўп бўлсин, турғун сув мутлақо нопок эканлигидан далолат қилади, аммо ҳадиснинг бу умумий ҳукми билиттифоқ белгиланган.
Бу ҳадис ҳасан-саҳиҳ.
Бу бобда Жобирдан ҳам ҳадис ривоят қилинган.
Дўстларигиз билан улашинг!