Гўшти ейиладиган ҳайвон сийдиги
Анас (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди: «Урайнадан (баъзи) инсонлар Мадинага келишди ва бу ер ҳавосини оғир кўришди. (Қорин оғриғига учраб қолишди). Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам садақа (закот) туяларини уларга қўшиб (шаҳар ташқарисига) жўнатдилар ва «Буларнинг сутидан ва сийдикларидан ичинглар», дедилар. Улар эса (ичиб, соғайгач) Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг туябоқарини ўлдиришди, туяларини ҳайдаб кетишди, Ислом динидан чиқишди. Сўнг (ушланиб) Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламга келтирилдилар. Шунда (жиноятларининг жазоси ўлароқ) уларнинг қўл-оёқларини қарама-қаршисига (ўнг қўл билан чап оёқ ёки чап қўл билан ўнг оёқ тарзида) кесдилар; кўзларини ўйдилар ва Ҳарро (деган тошлоқ ер)га ташлаб қўйдилар. Анас айтадики, «Улардан биттаси оғзи билан ерни қўпораётганини кўрардим. Ниҳоят, ўлдилар». Чамаси, Қаммод (ҳадис охирини) бундай баён қилади: «(Улардан биттаси) ер тишлаётганини кўрардим, Ниҳоят, ўлдилар».
Ҳадис ҳақида батафсилроқ