Гўшти ейиладиган ҳайвон сийдиги
Анас (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди: «Урайнадан (баъзи) инсонлар Мадинага келишди ва бу ер ҳавосини оғир кўришди. (Қорин оғриғига учраб қолишди). Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам садақа (закот) туяларини уларга қўшиб (шаҳар ташқарисига) жўнатдилар ва «Буларнинг сутидан ва сийдикларидан ичинглар», дедилар. Улар эса (ичиб, соғайгач) Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг туябоқарини ўлдиришди, туяларини ҳайдаб кетишди, Ислом динидан чиқишди. Сўнг (ушланиб) Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламга келтирилдилар. Шунда (жиноятларининг жазоси ўлароқ) уларнинг қўл-оёқларини қарама-қаршисига (ўнг қўл билан чап оёқ ёки чап қўл билан ўнг оёқ тарзида) кесдилар; кўзларини ўйдилар ва Ҳарро (деган тошлоқ ер)га ташлаб қўйдилар. Анас айтадики, «Улардан биттаси оғзи билан ерни қўпораётганини кўрардим. Ниҳоят, ўлдилар». Чамаси, Қаммод (ҳадис охирини) бундай баён қилади: «(Улардан биттаси) ер тишлаётганини кўрардим, Ниҳоят, ўлдилар».
Ҳарро Мадинадаги маълум бир жойдир. Луғавий маъноси: «Қора тошли жой» демакдир. Муборакфурий, бу ерга ташланишларининг сабабига ишорат қилиб, «чунки улар жиноятларини шу ерга яқин жойда содир этишган эди» дейди.
Бу ҳадис ҳасан-саҳиҳ.
Анасдан мутааддид важҳлардан ривоят қилинган. Илм кишиларидан кўпининг қавли ушбудир: «Гўшти ейиладиган ҳайвонларнинг сийдиги(ни ичмоқлик)да монелик йўқ.
Анас ибн Молик (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; у деди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам у (жиноятчи)ларнинг кўзларини ўйганликларига ягона сабаб шуки, улар туябоқарларнинг кўзларини ўйишган эди».
Бу ҳадис ғариб.
Бу ҳадисни, Шайх (Яҳё Ғайлон)дан бошқа киши Язид ибп Зубайрдан ривоят қилганини билмаймиз. «Жароҳатларга ҳам қасос олинади» деган оятнинг маъноси шудир.
Бу «Моида» сурасининг 45-оятидир. Оятнинг маъноси бундай: «Унда (яъни Тавротда) уларга (Бани Исроилга) «Жонга жон, кўзга кўз, бурунга бурун, қулоққа қулоқ, тишга тиш (яна бошқа барча) жароҳатларга ҳам қасос олинади», деб ёзиб қўйдик». Яъни, жонга қасд қилганинг жонига қасд қилинади, кўз ўйганнинг кўзи ўйилади, бурун кесганнинг бурниси кесилади, қулоқ узганнинг қулоғи узилади, тиш синдирганнинг тиши синдирилади ва жаррҳатлар учун ҳам, мумкин бўлса, қасос олинадн. Масалан, қўл, оёқ, таносил аъзолари каби аъзоларда қасос олиш мумкин. Бу ҳукм Бани Исроил борасида зикр қилинган бўлса-да, аммо (Қуръонда келгани учун) Ислом шариатида ҳам муқаррардир.
Муҳаммад ибн Сийриндан бундай дегани ривоят қилинади: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам уларни бу жазога тортишлари фақат шаръий жазолар нозил бўлишидан олдин содир бўлган эди».