Амр ибн Омир Ал-Ансорий (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; у айтди: Анас ибн Моликдан эшитдим, у дедики, «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳар намоз олдидан таҳорат олар эдилар». (Анасдан): «Сизлар нима қилар эдингизлар?» деб сўрадим. (Анас) деди: «Биз то таҳоратимиз бузилмагунча, ҳамма намозларни битта таҳорат билан ўқийверардик».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Ибн Умар (розияллоҳу анҳумо)дан ривоят қилинди; Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Таҳорат устига таҳорат олган кишига Аллоҳ бу туфайли ўн ҳасана (савоб) ёзгайдир».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Анас (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳар бир намоз учун таҳорат олар эдилар, хоҳ таҳоратли бўлсинлар, ҳоҳ таҳоратли бўлмасинлар». (Хумайд айтади): «Анасга дедимки, «Сизлар қандай қилар эдингизлар?» (Анас) деди: «Бизлар битта таҳорат олар эдик (таҳоратли бўлганда қайта таҳорат олмоқни лозим кўрмас эдик)».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Манбалар

Ҳар бир намоз учун алоҳида таҳорат олмоқ