Таҳорат олганда аъзолардан бирини икки марта ва бирини уч марта ювмоқ
Абдуллоҳ ибн Зайд (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам таҳорат олдилар: юзларини уч марта ювдилар, қўлларини икки мартадан ювдилар, бошларига масҳ тортдилар ва оёқларини икки мартадан ювдилар».
Бу ҳадис ҳасан-саҳиҳ.
Бошқа ҳадисларда «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам таҳорат аъзоларидан бирини бир марта, бирини эса уч марта ювиб таҳорат олганлар»и зикр қилинган, Баъзи илм аҳли ушбуга рухсат беришган: Таҳорат аъзоларидан бировини уч марта, бировини икки марта ёки бир марта ювиб таҳорат олишнинг зарари йўқ, деб ҳисоблайдилар.
Дўстларигиз билан улашинг!