Таҳоратдан кейин сочиқ ишлатмоқ
Муъоз нбн Жабал (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; у деди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламни кўрдим, таҳорат олгач, юзларини этакларининг учи билан артдилар».
Бу ҳадис ғариб ҳамда исноди заиф. Ришдийн ибн Саъд ва Абдурраҳмон ибн Зиёд ибн Анъум Ал-Ифриқий ҳадис бобида заиф эканликлари қайд этилган.
Оиша (онамиз)нинг бу ҳадиси билан истидлол (далил-исбот) қилиш қоим эмас. Бу бобда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан саҳиҳ бир ривоят деярли йўқ.
Муҳаддислар, Абу Муъознинг Сулаймон ибн Арқом эканлигини айтадилар. Бу киши муҳаддислар наздида заифдир.
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобаларидан ва тобиъийндан бўлган илм аҳлларидан баъзилари, таҳоратдан кейин сочиқ ишлатишга рухсат берганлар. Артишни кариҳ деб ҳисоблаганлар «таҳорат (мезонда) тортилади» деган сўзга биноан кариҳ деб ҳисоблашган. Бу эса Саъид ибн Мусаййаб ва Аз-Зуҳрийдан ривоят килинди: Аз-Зуҳрий бундай дейди: «Таҳоратдан кейин сочиқ ишлатиш макруҳ деб қаралишининг ягона сабаби шуки, таҳорат (амал тарозусида) тортилгайдир».