Таҳоратда сувни исроф қилиш кароҳат эканлиги
Убай ибн Каъбдан ривоят қилинди; «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Таҳоратнинг бир шайтони бор, уни Валаҳан дейишади. Сувнинг восвосидан (яъни, шайтонидан, шубҳага берилиб, сувни исроф қилишдан) сақланингизлар».
Бу бобда Абдуллоҳ ибн Амр ва Абдуллоҳ ибн Муғаффалдан ҳам ҳадис ривоят қилинган. Убай ибн Каъбнинг ҳадиси ғарибдир ва бу ҳадиснинг исноди муҳаддислар наздида саҳиҳ ва соғлом эмас. Чунки, Хорижадан бошқа бу ҳадисни иснод этган (марфуъ тарзида ривоят қилган) кишини билмаймиз.
Бу ҳадис Ҳасандан мутааддид важҳлардан ривоят қилинди. Ҳолбуки, бу бобда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан саҳиҳ бир ҳадис ривоят қилинмаган. Хорижа, биродарларимизнинг назарида, соғлом ровий эмас. Ибнул-Муборак, Хорижанинг (ҳадис бобида) заиф эканини қайд этган.