Атамалар
Чорёрлар
Чорёрлар — (форс. - тўрт дўст) - Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) вафотларидан кейин араб халифалигида ҳокимият тепасида турган дастлабки 4 халифа (Абу Бакр Сиддиқ Умар, Усмон, Али). Бу халифаларни Ч. деб аташ Ерон, Афғонистон ва Ўрта Осиёдаги оддий диндорлар орасида расм бўлган. Ч. араб тилид...
Шаётин
Шаётин — (шайтоннинг кўпликдаги шакли), шайтонлар - Аллоҳ ва инсонларга душман бўлган, ўзларининг егалари - Иблис аш-Шайтон билан бирга Қиёмат кунидан сўнг жаҳаннам азобларига дучор етиладиган ёвуз руҳлар. Ш. - инсонларни йўлдан уришда Иблиснинг асосий қуроли, улар инсонларни солиҳ амаллар қилишдан...
Тафсир
Тафсир — (араб. - баён қилиш, очиб бериш ва равшан қилиш) - инсон қудрати етгунча Қуръони каримдаги Аллоҳнинг муродини ўрганадиган илм. Бу илм Пайғамбар (саллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг даврида юзага келган. У киши одамларга Қуръоннинг маъноларини баён қилар, саҳобаларнинг Қуръон оятлари маъноси тў...
Тафтазоний
Тафтазоний — Саъдиддин Масъуд ибн Умар (1322-1390) - калом илмининг таниқли намояндаси. Нисо ш. (ҳоз. Туркманистон) яқинидага Тафтазон қишлоғида туғилган. Ал-Ижий ва Кутбиддин ар-Розий каби уламолардан араб тили, илоҳиёт, мантиқ, нутқ санъати асосларини ўрганган. 30 йилга яқин Мовароуннаҳр ва Хуросо...
Ташаҳҳуд
Ташаҳҳуд — қ. Калимаи шаҳодат.
Ташбиҳ
Ташбиҳ — (араб. - ўхшатиш) - худони одамларга ўхшатиб таърифлайдиган таълимот (антропоморфизм). Илк ислом илоҳиётида вужудга келган. Қуръоннинг кўп сураларида худо ҳам ешитади, кўриб туради, ушлайди, жазолайди деб таърифланади. Аллоҳ таоло ўзи ёки Расули васф қилганидек, ўхшатмасдан васф қилинишини...
Таъвил
Таъвил — (араб. - изохлаш, асл маъносига қайтариш) — айрим мураккаб оятлар мазмунини ўз билими доирасида изоҳлаш. Маълумки, Қуръони каримда ўнлаб "муташобиҳ" ва "муқаттаот" деб номланувчи оят ва иборалар борки, уларнинг туб маъноларини Аллоҳ таолодан ўзга ҳеч ким аниқ билмайди. Б...
Таъзия
Таъзия — (араб. - юпатиш, ҳамдардлик билдириш) — азадор кишига тасалли бериш, аҳвол сўраш. Т.да марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига қариндошлари, дўст-ёрлари, қўшнилари, ҳамкасблари томонидан ҳамдардлик билдирилади. Исломда марҳумнинг жаноза намозида, дафн маросимида қатнашиш, Т. билдириш саллалл...
Таълимийлар
Таълимийлар — қарматларнинг иккинчи номи. Буларда фирқага янги кирганларга таълим бериш қаттиқ қоида асосида олиб борилгани сабабли, улар Т. номи билан ҳам аталган.
Таътил
Таътил — ("маҳрум қилиш, маҳрум деб ҳисоблаш") - мусулмон илоҳиётчилари томонидан баъзи таълимотларни таърифлаш учун қўлланиладиган истилоҳ. Бу таълимотларга кўра, 1) дунё Яратгувчидан маҳрум (таътил ал-олам анас-сони’), "баъзи даҳрийлар"нинг даъвосига кўра, олам тасодифан яратил...