Чорёрлар — (форс. - тўрт дўст) - Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) вафотларидан кейин араб халифалигида ҳокимият тепасида турган дастлабки 4 халифа (Абу Бакр Сиддиқ Умар, Усмон, Али). Бу халифаларни Ч. деб аташ Ерон, Афғонистон ва Ўрта Осиёдаги оддий диндорлар орасида расм бўлган. Ч. араб тилидаги диний манбаларда "хулафо ар-рошидин" ("тўғри йўлдан борган халифалар") номи билан тилга олинади. Ч. халифаликни бошқариш ва кенгайтириш, кўшни ерларни фатҳ етиб ислом байроғи остида бирлаштиришга раҳнамолик қилган ҳукмдорлардир. Мусулмонлар Ч.ни "пайғамбар ноиблари" ҳисоблайдилар. Ислом анъанасвда Ч. ҳукмронлик даври исломнинг олтин асри деб юритилади. Бу давр 30 йил бўлган. Ч. замонида Пайғамбар (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) бошлаб берган футуҳотлар охирига етказилган, давлат курилиши мукаммал бўлган, ислом етиб борган ўлкаларда барқарорлик ўрнатилган.

Манбаа: Ислом энциклопeдияси

Дўстларигиз билан улашинг!

Атамалар рўйхатига қайтиш