Таъзия
Таъзия — (араб. - юпатиш, ҳамдардлик билдириш) — азадор кишига тасалли бериш, аҳвол сўраш. Т.да марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига қариндошлари, дўст-ёрлари, қўшнилари, ҳамкасблари томонидан ҳамдардлик билдирилади. Исломда марҳумнинг жаноза намозида, дафн маросимида қатнашиш, Т. билдириш саллаллоҳу алайҳи ва салламоб ишлардан ҳисобланади. Ислом таълимотига кўра, мўминлар барчалари бир-бирлари ила биродардирлар. Бу биродарликни Қуръон оятлари ва Пайғамбар (ас) ҳадислари ҳам қўллаб-қувватлайди. Мўмин киши қанчалик солиҳ, еътиқодли, ибодатли бўлса ҳам барибир гунохдан холи бўлмайди. Фақат Аллоҳ ва унинг пайғамбарларигина гуноҳсиздирлар. Биродар дегани ака-ука, туғишган деганидир. Бундай ҳолат уларнинг бир-бирларига хайрихох еканликларини тақозо етади. Пайғамбаримиз (ас) "бир мўминнинг иккинчи мўмин биродари орқасидан, ғоибона қилган дуоси қабул бўлишга яқин" деганлар. Вафот етган биродарга енг керакли ва фойдали нарса уни дуо қилиш, гуноҳини Аллоҳдан сўраш. Жаноза ва Т.дан мақсад айнан шундай дуодир. Бинобарин, жаноза Пайғамбаримиз (ас)дан қолган суннат. Бир биродарнинг иккинчи биродардаги ҳаққи ҳисобланур. Т.нинг муддати ва адади 3 кун ичида бир бор Т. билдириш. Мабодо бу уч кун ичида Т. билдирувчининг имконияти бўлмаса ёки Т. билдирадиган биродар сафарда бўлса, бу муддатдан сўнг билдирса ҳам жоиздир.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!