Тафтазоний
Тафтазоний — Саъдиддин Масъуд ибн Умар (1322-1390) - калом илмининг таниқли намояндаси. Нисо ш. (ҳоз. Туркманистон) яқинидага Тафтазон қишлоғида туғилган. Ал-Ижий ва Кутбиддин ар-Розий каби уламолардан араб тили, илоҳиёт, мантиқ, нутқ санъати асосларини ўрганган. 30 йилга яқин Мовароуннаҳр ва Хуросон шаҳарларини кезиб, мадрасаларда ислом фалсафаси, калом, мантиқ илмидан дарс берган, мазкур фанлар соҳасида асарлари билан машҳур бўлган. Амир Темур таклифи билан Самарқандга келиб, умрининг охиригача саройда яшаган. Енг машҳур асари - "Таҳзиб ал-мантиқ ва-л-калом", ("Мантиқ ва каломдаги тузатишлар") Жалолиддин Давоний ва Курдистоний шархдари орқали, "Мақосид ат-толибин" ("Дин асосларини изловчиларнинг мақсадлари") китоби еса ўзининг шархдари билан бизгача етиб келган. Т. Қуръон тафсирининг ҳам муаллифидир. Т. ўз асарларида илми каломнинг муҳим мавзуларидан бири - инсоннинг ирода еркинлиги масаласига кенгроқ тўхталади. Унинг фикрича, олижаноблик хислати ва хайрли ишлар аслида Аллоҳнинг моҳиятидан келиб чиқади ва У инсонларни ёмон хулқ-атвордан тийилиб туришга буюради. Ёмон хулқ, гуноҳдар еса инсон учун хос бўлмай, шулар воситасида синовдан ўтказиб турилади. Бинобарин, Аллоҳ ўз бандаларига икки йўлни кўрсатади, яъни инсон хайрли, шарафли ишлар қилиб, саллаллоҳу алайҳи ва салламоб олади ёки номатлуб ишлар билан машғул бўлиб, гуноҳга ботади ва шунга яраша жазосини олади. Т.нинг таъкидлашича, Аллоҳ томонидан кишиларга кўпроқ хайрли ишларигана буюрилган, ғайри шаърий ишлар еса, инсоннинг ўз иродасига боғликдир. Шу боисдан ҳам Аллоҳ ёмон хулқ-атворли одамларни қилмишига кўра жазолайди. Шунингдек, Т. ислом фалсафаси - каломга мантиқий хулосаларни татбиқ етиб, илоҳиётнинг фан сифатида ривожланишига катта ҳисса қўшди.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!