Таътил
Таътил — ("маҳрум қилиш, маҳрум деб ҳисоблаш") - мусулмон илоҳиётчилари томонидан баъзи таълимотларни таърифлаш учун қўлланиладиган истилоҳ. Бу таълимотларга кўра, 1) дунё Яратгувчидан маҳрум (таътил ал-олам анас-сони’), "баъзи даҳрийлар"нинг даъвосига кўра, олам тасодифан яратилган деб ҳисоблаш; ёки 2) Яратгувчи яратишдан маҳрум (таътил ас-сони’ анас-сун’), даҳрийлар дунёнинг абадий еканлигани даъво қилишлари каби; ёки 3) Яратгувчи сифатлари, исмлари, таърифларидан маҳрум деб ҳисоблаш (таътил ал-бори’ ан ас-сифат ва-л-асмо ва-л-аҳком), "баъзи қадимги файласуфлар"нинг, шунингдек, "ўта" шиалар ва ботинийларнинг таълимотига кўра; ёки 4) Яратгувчи Узининг моҳияти ва ижобий маънодаги сифатларидан маҳрум (таътил ал-бари’ ан ас-сифат аз-затия ва-л-маънавия), шарқий перипатетиклар (мас., Ибн Сино) таълимоти Аллоҳга фақат муносабатдор (сифат ал-идафа) ва салбий (сифат ал-салб) хусусиятлар хос деб даъво қиладилар; ёки 5) Яратгувчи фақат ўзига хос азалий сифатлардан маҳрум (таътил ал-бори’ ан ас-сифот ал-азалия аз-зотия ал-қўима би-зотиҳи), муътазилийларнинг ат-тавҳид таълимотига кўра; ёки 6) Қуръон ва суннанинг матний мазмуни ундаги маънодан маҳрум қилинади (таътил завоҳир ал-китоб ва-с-сунна ан ал-маъоний аллати даллат алайҳо), қачонки мазмунан "равшан" бўлган муқаддас матнлар рамзий-мажозий талқин етилса (ат-таъвил). Мана шу барча маъноларда Т. истилоҳи Аллоҳни юқоридаги 3-5 моддалардаги сифатлардан, исмлар ва таърифлардан "маҳрум" қилган мутафаккирларни таърифлашда ишлатиладиган ал-муъаттила истилоҳи каби ножўя маъно касб етди. Бу мутафаккирларнинг ўзлари еса, тегашли нуқтаи назарларини ат-танзиҳ деб баҳолаб уни ат-ташбиҳга қарши қўйганлар.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!