Ташбиҳ
Ташбиҳ — (араб. - ўхшатиш) - худони одамларга ўхшатиб таърифлайдиган таълимот (антропоморфизм). Илк ислом илоҳиётида вужудга келган. Қуръоннинг кўп сураларида худо ҳам ешитади, кўриб туради, ушлайди, жазолайди деб таърифланади. Аллоҳ таоло ўзи ёки Расули васф қилганидек, ўхшатмасдан васф қилинишини яхши кўради. У бизга ўхшаб ешитади, бизга ўхшаб кўради, каби гаплар айтилиши жоиз емас. Илк ислом илоҳиётчилари ичида Т. тарафдорлари худонинг қиёфасини инсонга ўхшатиб талқин етганлар. Улар муътазилийларнинг худо ҳеч қандай сифатга ега емас деган таълимотига (бу таълимот ислом тарихида таътил, унинг тарафдорлари муаттила деб ном олган) қарши чиққанлар. Таътил - Аллоҳ таолонинг сифатларини инкор қилишдан иборатдир. Уларнинг икковлари ҳам ботилдир. Чунки, таътил қилувчи, йўққа ибодат қилади. Т. қилувчи еса, санамга ибодат қилади. Т. ва таътилга қарши калом тарафдорлари, хусусан Ашъарий қаттиқ кураш олиб борган. Т. ва таътил таълимотлари ва уларнинг тарафдорлари бўлган мушаббиҳа ва муъаттила алоҳида илоҳиёт оқимига айланган емас, балки муайян оқимлар (мас., муътазилийлар)га мансуб илоҳиётчилар таълимотининг бир томони сифатида маълум бўлган. Калом ҳукмрон мафкурага айлангач, бу таълимотлар йўқолиб кетган.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!