Тафсир
Тафсир — (араб. - баён қилиш, очиб бериш ва равшан қилиш) - инсон қудрати етгунча Қуръони каримдаги Аллоҳнинг муродини ўрганадиган илм. Бу илм Пайғамбар (саллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг даврида юзага келган. У киши одамларга Қуръоннинг маъноларини баён қилар, саҳобаларнинг Қуръон оятлари маъноси тўғрисидаги саллаллоҳу алайҳи ва салламолларига жавоб берар еди. Саҳобаларга Т. илми Пайғамбар (ас)дан мерос қолди. Абу Бакр Сиддиқ, Умар ибн Хаттоб, Усмон ибн Аффон, Али ибн Абу Толиб, Абдуллоҳ ибн Аббос, Абдуллоҳ ибн Масъуд, Убай ибн Каъб ва б. Т. илмида машҳур бўлганлар. Тобеинлар еса, Т.ни саҳобалардан ўргандилар. Ва улардан кўплари бу илмда шуҳрат қозондилар. Мас.: Мужоҳид ибн Жабр Маккий, Икрима, Саид ибн Жубайр, Ато ибн Абу Робоҳ ва б. Саҳобалар ва тобеинлар асрида Т. оғзаки ривоят ва нақл шаклида бўлиб, таълиф қилиб ёзилмаган еди. Т.дан биринчи китоб ёзган шахс Абдулмалик ибн Журайждир (8-а.). Кейинчалик Муҳаммад ибн Жарир Табарий, Яҳё ибн Салом, Абу Бакр Нисобурий ва б. муфассирлар шуҳрат топдилар. Т. илми келиб чиқиши ва ривожланиши жараёнида бир неча қисмларга бўлинган: Биринчи қисм - "Т. бил маъсур". Бу қисмдаги Т.да муфассир Қуръон оятларини ривоят қилган саҳиҳ ҳадислар ва саҳобаларнинг қавллари билан Т. қилади. Бу услубда ёзилган Т.ларнинг машҳурлари қуйидагилар: Муҳаммад ибн Жарир Табарийнинг "Жомиъул баён фи тафсирил Қуръон", Абу Муҳаммад Ҳусайн ибн Масъуд ибн Муҳаммад Бағавийнинг "Маъолимут танзил", Имодиддин Исмоил ибн Касирнинг "Тафсирул Қуръонил азим", Жалолиддин Суютийнинг "ад-Дуррул мансур фи-т-тафсир бил маъсур" китоблари. Иккинчи қисм - "Т. бир-рай". Бу қисмда муфассир ўз фикри ва ижтиҳоди ила Т. қилади ва у иккига, жоиз ва ғайри жоизга бўлинади. Жоиз бўлган рай билан Т. қилишда муфассир ишончли масдарларга суянган ҳолда жаҳолат ва залолатдан узокда бўлиб Т. қилади. Жоиз бўлмаган қисмда еса, муфассир жаҳолат, бидъат ва залолат билан Т. қилади, шунинг учун ҳам барча алломалар бу навдаги Т.ни ман қилганлар. Жоиз бўлган рай билан қилинган Тлардан; Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Умар ибн Ҳусайн Фахриддин Розийнинг "Мафотиҳул ғайб", Насриддин Абдуллоҳ ибн Умар ибн Муҳаммад ибн Али Байзовийнинг "Анворуттанзил ва асрорут-таъвил", Абул Баракот Абдуллоҳ ибн Аҳмад ибн Маҳмуд Насафийнинг "Мадорикут танзил ва ҳақоиқут таъвил" китоблари. Учинчи қисми - "Т.и ишорий". Бу қисмда муфассир оятнинг зоҳирий маъносига қарамай, унинг махфий ишоралари тақозоси билан Т. қилади. Бу фақат сулук ва тасаллаллоҳу алайҳи ва салламвуф арбобларининг услубидир. Бу қисмга доир Т.лар: Низомиддин Ҳасан ибн Муҳаммад Ҳусайн Хуросоний Найсобурийнинг "Ғароибул Қуръон ва рағоибул Фурқон", Шерозийнинг "Ароисул баён фи ҳақоиқил Қуръон" китоблари. Кейинчалик Т.нинг йўналишлари кўпайиб кетди. Мисол учун Қуръондаги ҳукм оятларини алоҳида Т. қилиш йўлга қўйилди. Бу йўналишдаги Т.лар "Аҳком оятлари тафсири деб номланди. Бу йўналишдаги қад. Т.лардан ҳанафий олимлардан Жассоснинг "Аҳкомул Қуръон" ва б. уламолар ёзган Т.лардан "Тафсирот Аҳмадия" китобларини мисол қилиб келтирса бўлади. Замонавий уламолардан Муҳаммад Али Саиснинг "Тафсиру оётил аҳком" ва Муҳаммад АЛИ Собунийнинг "Равоиъул баён фи тафсир оётил аҳком" китоблари мисол бўла олади. Шунингдек, маданий Т.лар ҳам ёзилди. Уларда Қуръон оятлари маданият тушунчаси асосида Т. қилинди. Бу хилдага Т.ларга Саййид Қутб (1966 й. в. е.)нинг "Фи Зилолил Қуръон" ва Муҳаммад Жавод Муғниянинг "Тафсир Кошиф" китоблари мисол бўлади. Илмий Т атамаси ҳам пайдо бўлди. Бу турдаги Т.ларда оятларда келган маънолар илмий кашфиётларга мослиги ҳақида фикр юритилади. Бу йўналишдаги Тлар ичида енг машҳурларидан бири Жавоҳирийнинг "Тафсир жавоҳир китобидир. Кўпчилик уламолар бу китобни Т.дан узоклашиб кетганликда танқид ҳам қиладилар. Ўзбекистон ҳудудидан чиққан баъзи машҳур Т.чилардан аввало Имом Абу Мансур Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Маҳмуд: Мотуридийни кўрсатиш мумкин. У зотнинг аксарият муаллафотлари тавҳид илмида, яъни илми каломда бўлган. Имом Мотуридий ўзларининг "Таъвилот аҳдис сунна" НОМЛИ тафсирларида илми калом уламолари йўлидан борганлар ва Қуръони карим оятларини ақидада Аҳли сунна вал жамоа мазҳабини қўллаб Т. қилганлар. Кейингилари Имом Абу Лайс Самарқандий бўлиб, у зот Имом Ҳодий номи билан машҳур бўлганлар, Имом Абу Лайс Самарқандий кўплаб китоблар таълиф қилганлар. Т китобларини еса, "Баҳрул улум" деб номлаганлар ва бу Т. "Тафсир бил маъсур тоифасидандир. Улуғ Имом Замахшарий турли илмларга доир кўплаб китоблар тасниф қилганлари ва енг машҳур муаллафотларидан бири "Кашшоф ан ҳақоиқит танзил ва уюнил ақовил фи вужуҳит таъвил" Т. китоби бўлиб, у кўпчиликка "Кашшоф" номи билан машҳурдир. Имом Фахриддин Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Умар ибн Ҳусайин Розийнинг "Мафотиҳул ғайб" номли Т. китоблари илм аҳди ўртасида оятлар орасидаги муносабатларни ва суралар ўртасидага боғланишларни баён қилиш ва б. бир қанча имтиёзлари билан машҳур бўлган. Имом Абул Барокот Абдуллоҳ ибн Аҳмад ибн Маҳмуд Насафий. Ўзларининг "Мадорикут танзил" номли Т. китобларини таълиф қилишда Имом Замахшарийнинг "Кашшоф" Т.ларидан истифода қилганлар. Имом Насафийнинг "Мадорикут танзил" номли бу китоблари ҳозирги кунимизгача уламо ва толиби илмлар орасвда зўр еътибор билан шуҳрат топиб келмоқда ва кўпгина ислом ўқув юртларида қўлланма сифатида ишлатиб келинмоқда. Қуръон Т.и билан шуғулланадиган кишида бўлиши зарур шартлар: Биринчи шарт: Соф еътиқодди бўлиш. Чунки, еътиқод масаласи ўта нозик иш еканлиги ҳаммага маълум. Еътиқод масаласида нуқсони бор киши Т. қилса, Т. ҳам нуқсонли чиқиши турган гап. Шунинг учун ҳам еътиқодида "Аҳли сунна вал жамоа" мазҳабидан озгина оғиш бор шахсга Т. қилишга изн берилмаган ёки ундоқ одам қилган Т. йўқ қилинган. Иккинчи шарт: Ҳавои нафсга ергашишдан холи бўлиш. Бошқача қилиб айтганда, Т.чи бўлиш ниятидаги шахс тарафкашлик дардига чалинган бўлмаслиги керак. Акс ҳолда, унинг ишида хиёнат содир бўлиши ҳеч гап еас. Шунинг учун ҳам, қадария, рофиза, муътазила каби тоифаларга мансуб шахсларнинг Тлари қабул қилинмаган. Учинчи шарт: Араб тилини ўта яхши билмоқ. Бу ҳеч қандоқ изоҳга ўрин қўймайдиган шартдир. Қуръон араб тилида нозил бўлган, араб тилини яхши билмай туриб, Қуръонни биламан, дейиш мутлақо ноўриндир. Араб тили наҳв, сарф, маоний, баён, бадий’, фасоҳат каби бир қатор илмларни ўз ичига олади. Тўртинчи шарт: Қуръонга боғлиқ илмларни яхши билмоқ. Мазкур илмларга жумладан: Қироатлар илми, илми Тавҳид, илми Сабаби нузул, илми Носих ва мансух, илми Ом ва хос, илми Муташобиҳ ва б. бир қанча илмлар киради. Бешинчи шарт: Аввало Қуръонни Қуръон билан Т. қилмоғи шарт. Чунки, бир маъно Қуръони каримнинг бир жойида умумийроқ зикр қилинган бўлса, бошқа бир жойида батафсилроқ баён қилинган бўлади, бир оятда қисқа ишора қилиб кетилган нарса иккинчи оятда кенгайтириб тушунтирилади. Шунинг учун Қуръони каримни яхши ва чуқур англашда унинг оятларини бир-бирига солиштириб ўрганиш катта аҳамият касб етади. Олтинчи шарт: Қуръонни суннат билан Т. қилмоқ. Пайғамбар (саллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг суннати Қуръоннинг шарҳи ва татбиқи бўлиб келган. Шунинг учун Қуръонни Т. қилмоқчи бўлган шахс Пайғамбар (ас)нинг суннатларини жуда ҳам яхши билмоғи шартдир. Еттинчи шарт: Т.ни Қуръоннинг ўзидан ёки Пайғамбар (саллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг суннатларидан топмаса, саҳобаларнинг гапларига қайтмоқ. Чунки, саҳобаи киром (ра)лар Қуръони каримнинг нозил бўлишига шоҳид бўлган, ўша даврда Пайғамбар (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) билан бирга яшаган, Қуръонни аниқ тушуниб етган кишилардир. Саккизинчи шарт: Агар Т.ни юқорида зикр қилинган масдарлардан бирортасида ҳам топа олмаса, тобеъинларнинг Т.ига қайтиш. Чунки тобеъинлар, саҳобалардан дарс олган авлоддирлар. Саҳобалардан кейин Қуръони каримни енг яхши биладиган авлод ҳам ўша кишилардир. Тўққизинчи шарт: Ўткир фаҳмли бўлмоқ. Бу сифат, бир маънони иккинчисидан устун қўя билиш ва шариат мақсадларига мос маъноларни истинбот қилиш учун керак бўлади. Муфассир одоблари қуйидагилардан иборат: -Яхши ниятли ва соғлом мақсадли бўлмоқ. -Ҳусни хулкди бўлмоқ. -Илмига амал қилмоқ. -Маъноларни нақл қилишда содиқ ва аниқ бўлиш. -Иззатини билмоқ. -Ҳақгўй бўлмоқ. -Виқорли бўлмоқ. -Тавозуъли ва ҳалим бўлмоқ. -Оғир-босик, ва салмоқли бўлмоқ. -Пешқадам олимларни ўзидан устун қўймоқ. Қуръонни таржима қилишга дастлаб руҳсат берилмаган. Уламолар бир овоздан Қуръонни таржима қилиб бўлмайди деганлар. Уларнинг фикрича, Қуръон илоҳий, мўжиза калом бўлиб, унга ўхшаш арабча калом келтириш имкони бўлмаганидан кейин, унинг мақсадини бошқа тилда, айни шаклда баён қилиш имкони ҳам йўқ еди. Қуръон саллаллоҳу алайҳи ва салламиясида бўлмаган нарсани Қуръон, деб аташ еса, мутлақо мумкин емас. Енг муҳими, Қуръон таржимаси, деган даъво билан кишиларни ҳақиқий Қуръондан узокдаштириш хавфи туғилиши мумкин еди. Шунинг учун ҳам, қадимда бошқа тилларда Қуръонга ёзилган Т.лар ёки тушунтиришлар бору, аммо, Қуръон оятларининг бевосита таржималари йўқ. Биринчи бўлиб ғарб халқдари Қуръонни ўз тилларига таржима қилишни бошладилар. Ана ўша таржималарни нафақат мустамлакачилар, балки, уларнинг тилини биладиган баъзи мусулмонлар ҳам ўқий бошладилар. Ушбу ва б. омиллар уламоларни Қуръон маъноларини таржима қилиш масаласини қайта кўриб чиқишга мажбур қилди. Мусулмон уламолар Қуръон маъноларининг таржимаси ҳақида фатво чиқардилар ва бундай таржима учун керакли шартларни ҳам баён қилдилар. Мазкур шартлар, кўръон маънолари таржимаси унинг Т. дек нарсадир, деган тушунча асосида қўйилган еди. Шу билан бирга маънолар таржимасига Т.га қўйилган шартлар устига қўшимча шартлар ҳам қўйилди. Улардан баъзилари қуйидагилар: - Таржимон араб тилини ўта яхши билиши билан бирга таржима қилинаётган тилни ҳам жуда яхши билиши шартлиги. - Таржимани, Қуръон таржимаси емас, балки, Қуръон маънолари таржимаси, деб аташ ва тушуниш лозимлига. Чунки, ислом таълимотига кўра, Қуръонни айни ўзидек таржима қилиш умуман иложи йўқ нарса ва инсонлар нафақат таржима, балки, араб тилида ҳам Қуръоннинг бирор оятига ўхшаш матнни келтира олмайдилар. - Мазкур маънолар таржимасидан фақат Қуръон маъноларини тушунишдаги ёрдамчи сифатида фойдаланиш мумкинлиги. - Маънолар таржимасини ибодатда қироат қилиш, улардан ҳукм чиқаришга ҳаракат қилиш, таржималар атрофида ихтилофлар қилиш мутлақо мумкин емаслиги. - Қуръон маънолари таржимасини ёзганда, албатта, арабча оятлар билан бирга ёзиш. Чунки, шунда асл матннинг қудусияти балқиб туради. Қолаверса, таржиманинг аниқлигани ҳар доим текшириш имкони бўлади. Кейинги йилларда Қуръон маънолари ўзбек тилига ҳам таржима қилинди. Ҳозиргача иккита тўла маънолар таржимаси бор. Алоуддин Мансур ва Абдулазиз Мансуров томонидан қилинган таржималар.Манбалар: Тафсири Табарий. Тафсири Куртибий. Мабоҳис фии улумил Қуръон-Субҳи Солиҳ. Мабоҳис фии улумул Қуръон-Маннў Қаттон. Нузулул Қуръон ало сабъати ахруф Маннў Қаттон. Маноҳилул ирфон фи улумил Қуръон-Абдул азийм аз-Зарқонш. Итқон фии улумил Қуръон-Жалолиддш Суютий. Бурҳон фии улумил Курон-Зартший. Ан-Набаул азим-Абдуллоҳ Дароз. Зоҳира Қуръония-Молик ва б.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!