Шаётин
Шаётин — (шайтоннинг кўпликдаги шакли), шайтонлар - Аллоҳ ва инсонларга душман бўлган, ўзларининг егалари - Иблис аш-Шайтон билан бирга Қиёмат кунидан сўнг жаҳаннам азобларига дучор етиладиган ёвуз руҳлар. Ш. - инсонларни йўлдан уришда Иблиснинг асосий қуроли, улар инсонларни солиҳ амаллар қилишдан чалғитишади ва гуноҳ ишларга бошлайдилар. Оловдан яратилган бўлиб, Иблис томонидан кўпайиб туришлари мумкин. Исмларга ега бўлиб турли шаклларга кира оладилар. Тўп-тўп ҳолда турли мамлакатларда яшашади, айниқса, Ҳиндистон ва Суриядаги Ш. ўзларининг қудратли еканликлари билан машҳур. Ш.га худди аш-Шайтон каби ражим сифати қўшиб ишлатилади (қ. Қуръон, 15:17). Ривоятларга кўра, Ш. тарихда ўтган кўп муқаддас шахслар (мас., Юсуф (ас))ни гуноҳ ишларга ва хато қилишга ундаган, Ш.нинг бир қисми Сулаймон (ас)га бўйсунган, лекин кейинчалик диёнатсиз ишларига қайтганлар. Ш. инсонларнинг ибодат қилишларига халақит беришади, худони ёддан чиқаришга мажбур етишади, уларни сеҳргарлик ва афсунгарликка ўргатишади, кўпинча уларни юзаки томондан яхши бўлиб туюлган гуноҳкорона интилиш ва ишларга ундайди. Ҳар бир инсоннинг ўз фариштаси бор бўлгани каби, ўз Шайтони ҳам бор деб ҳисобланади.Уларнинг ҳар иккиси инсон қалбини егаллаш учун кураш олиб боради. Ш. унинг шаҳвоний интилишлари, лаззатни исташи, қаҳр-ғазаби, ҳасади ва б.дан фойдаланиб уни Аллоҳнинг йўлидан чалғитишга интилади, баъзан инсон буни сезмайди ҳам. Ш. васвасасига учганлар охир оқибат дўзахга тушадилар, чунки, Ш. Аллоҳ оддида ожиздирлар. Ш.ни ҳайдаш учун "Аъузу би-л-лаҳи мин аш-шайтон ар-ражим" ёки Қуръон оятларини (мас., 113, 114) ўқиб, Аллоҳни ёрдамга чақириш кифоя. Ислом динидан аввал ҳам, ўрта асрларда ҳам Ш. шоирларга илҳом бериб келади деб ҳисобланган. Мусулмон илоҳиётчилари Ш.ни жинлар билан алоқаси масаласини муҳокама етишган. Енг кўп тарқалган нуқтаи назарга кўра, Ш. -жинларнинг енг қайсар ва динсиз қисми. Бошқа бир фикрга кўра - азалдан динсизликка ва дўзахга маҳкум етилган махлукларнинг бир тоифасидир. Жинларнинг бир қисми Аллоҳга ишониб, шу билан халос бўлиши мумкин. Қуръон ва илоҳиётга доир асарларда аш-Шайтон (Иблис) ва Ш. кўпинча ўрни алмашиб келишади, чунки, Ш. Иблис иродаси ва фармонларининг ижрочисидурлар.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!