Таъвил
Таъвил — (араб. - изохлаш, асл маъносига қайтариш) — айрим мураккаб оятлар мазмунини ўз билими доирасида изоҳлаш. Маълумки, Қуръони каримда ўнлаб "муташобиҳ" ва "муқаттаот" деб номланувчи оят ва иборалар борки, уларнинг туб маъноларини Аллоҳ таолодан ўзга ҳеч ким аниқ билмайди. Бу тўғрида Оли Имрон сурасининг 7-оятида баён етилган. Лекин, шунга қарамай, баъзи тафсир уламолари уларни Т. етишга уриниб кўрганлар. Ҳанафий-мотуридий мазҳаби бўйича бу каби оятларни Т. қилиш, шархлаш ёки изоҳлаш шаккоклик ҳисобланади. Ким Т. йўли билан ёки бошқа йўл билан Аллоҳ таолонинг сифатларини манфий-салбий қилишдан сақланмаса, шунингдек, Аллоҳнинг сифатларини Унинг маҳлуклари сифатига ўхшатишдан сақланмаса, ҳакдан тойган бўлади ва ҳеч қачон покланишга ериша олмайди. Бу муътазилийларга ва кўриш масаласида улар билан ҳамфикр бўлганларга раддиядир. Шунингдек, Аллоҳни Унинг махлуқотларидан бирор нарсага ўхшатадиганларга раддиядир. Т. қилганлар ҳам ўзларига яраша жавоб айтиб: "Агар биз уларга аниқлик киритмасак, чаласаллаллоҳу алайҳи ва салламод кишилар турлича фикрга бориб, одамларни чалғитиб юборган бўлур едилар" - дейди. Имоми Аъзамнинг сифатлардаги мазҳаби - ўтган саҳобалар, тобеъинлар ва таба’ тобеъинлар жумҳурининг мазҳабидир. Қисқасини айтганда, бу асрнинг енг яхши мазҳаби бўлиб, сифатларда Т. қилмаслик, уларни Т. номи ила қадария ва муъаттила мазҳабларига ўхшаб инкор ҳам қилмасликдан иборатдир. Кейинги пайтда Т. сўзи тафсирлаш, шарҳлаш каби маъноларда ҳам ишлатилмоқда.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!