Зулкифл

Зулкифл — (ас) - Қуръонда номи зикр қилинган пайғамбарлардан бири. З.нинг асл исми Бишр бўлиб, Айюб (ас)нинг ўғлидир. У отаси Айюб (ас)дан сўнг пайғамбар қилиб юборилган. Аллоҳга берган аҳдига вафо қилгани учун З деб номланган (Зулкифл -Кафолат соҳиби). Қуръонда З номи Исмоил ва Идрис (ас)лар билан...

Батафсил ўқиш

Зулм

Зулм — ноҳақлик, ситам, истибдод - одамлар ўртасида барқарор бўлган муносабатларни қасддан бузиш; инсонни руҳан сиқиш, мажбурлаш, хафа қилиш, тахқирлаш, унга зўравонлик қилиш, мол-мулкни босиб олиш ва ҳ.к. Қуръони каримда З жазо берилиши лозим бўлган жиноят сифатида қораланади. Одатда З тушунчасида...

Батафсил ўқиш

Зулфиқор

Зулфиқор — (араб. - тешиб ўтувчи, ўткир) -Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг Бадр жангида қўлга туширган машҳур 2 учли шамширлари. З жоҳилият даврида Арабистондаги машҳур шамширлардан саналиб, маккалик Мунаббиҳ ибн Хажжожга тегишли бўлган. Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) вафотларидан...

Батафсил ўқиш

Зулқарнайн

Зулқарнайн — (араб. - икки шохли) -Қуръонда қиссаси келган мўмин банданинг исми. З шахси ҳақида турли фикрлар мавжуд. Баъзи тадқиқотчилар уни македониялик Искандар деб ҳисоблашади. Бироқ, Ислом таълимотига кўра бу тўғри емас, чунки македониялик подшо Аллоҳнинг ягоналигига ишонган мўмин бўлган емас....

Батафсил ўқиш

Ғазавот

Ғазавот — қ. Жиҳод.

Батафсил ўқиш

Ғазолий

Ғазолий — Абу Ҳомид Муҳаммад ибн Муҳаммад ал-Ғазолий (1058-1111) - йирик илоҳиётчи олим, файласуф. Тус ш. (Хуросон)да туғилган. Нишопур ш.да ашъарий уламо Жувайний қўлида таҳсил кўрди. Салжуқийлар вазири Низомулмулк ҳузурида Бағдодда хизмат қилди, Низомия мадрасасида фақиҳ-мударрис сифатида фаолият...

Батафсил ўқиш

Ғайб

Ғайб — (араб. - инсондан гойиб ҳодисалар) -инсон сезги аъзолари билан ҳис ета олмайдиган, билиш имконлари билан идрок ета олмайдиган ҳодисалар. Инсон ўзининг нечоғли билимдонлиги билан ғурурланмасин, унинг билганидан билмагани кўп бўлиб қолаверади. Ўша Р. нарсаларни билишда инсоннинг бирдан-бир воси...

Батафсил ўқиш

Ғозий

Ғозий — (араб. - жангчи, ҳарбий юриш иштирокчиси) - ислом дини учун "муқаддас уруш" (ғазавот) иштирокчиси. Ислом анъанасида Р. Аллоҳ йўлида жанг қилувчи, бундай жангда ўлган шаҳид, ўлдирган Ғ, яъни бегуноҳ, ғолиб деб таърифланган.

Батафсил ўқиш

Ғулот

Ғулот — (араб. ғолий - чегарадан чиққан) -ислом дини таълимотвда жуда чуқур кетган фирқаларнинг умумий номи. Айрим ислом илоҳиётчилари шиаликдан ажралиб чиққан, лекин ўзларини мусулмон деб ҳисоблайдиган фирқаларнинг кўплари (исмоилийлар, нусайрийлар ва б.)ни ҳам Р. фирқалар деб таърифлайди ва уларни...

Батафсил ўқиш

Ғусл

Ғусл — (араб. - чўмилиш) - пок бўлиш учун махсус тартибда обдон ювиниш. Р. жимо (жинсий алоқа), бирор сабаб билан маний (шаҳват)нинг чиқиши, еҳтилом (уйқуда манийнинг чиқиши) кабилар натижасида фарз бўлади. Ҳанафийлик мазҳабида Ғ.нинг фарзлари учта - оғизни ғарғара қилиб чайиш, бурунни тубига еткази...

Батафсил ўқиш