Зулкифл
Зулкифл — (ас) - Қуръонда номи зикр қилинган пайғамбарлардан бири. З.нинг асл исми Бишр бўлиб, Айюб (ас)нинг ўғлидир. У отаси Айюб (ас)дан сўнг пайғамбар қилиб юборилган. Аллоҳга берган аҳдига вафо қилгани учун З деб номланган (Зулкифл -Кафолат соҳиби). Қуръонда З номи Исмоил ва Идрис (ас)лар билан бирга зикр қилинган (Анбиё сураси 85-86-оятлар, Сод сураси 48-оят). Аммо, қайси қавмга пайғамбар етиб юборилгани ва пайғамбарлик даъвати ҳақида Қуръонда аниқ оят зикр етилмаган. Бошқа бир ривоятга кўра, румликлар З.га ергашганликлари накд етилади. Бу қавм З.дан ўзларини узоқ умр кўришликларини Аллоҳдан сўрашни илтимос қилишган. Парвардигор З.нинг дуосини қабул етиб, "улар ўзлари хоҳламагунча ўлмаслар, бунга сен ҳам кафил бўлган", деган ваҳий келади. Бишр ўз қавмига бу башоратни етказади. Илоҳий ваҳийга ўзи кафил бўлди. Шу сабабдан уни З деб атай бошлаганлар. Ироқда ал-Хилла яқинида З.нинг қабри деб ҳисобланадиган зиёратгоҳ мавжуд. Бошқа жойларда ҳам З мақбараси мавжудлиги, жумладан у Термиз яқинида дафн етилгани ҳақида ривоятлар бор.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!