Зулфиқор
Зулфиқор — (араб. - тешиб ўтувчи, ўткир) -Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг Бадр жангида қўлга туширган машҳур 2 учли шамширлари. З жоҳилият даврида Арабистондаги машҳур шамширлардан саналиб, маккалик Мунаббиҳ ибн Хажжожга тегишли бўлган. Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) вафотларидан кейин ҳазрат Алига, сўнгра еса, халифаларга ўтган. Ислом анъанасида З сеҳрли кучга ега ҳисобланиб, узайиши ёки қисқариши мумкин бўлган. Ислом дини тарқалган халқларда ўғил болаларга З исмини қўйиш одати бор.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!