Ғазолий
Ғазолий — Абу Ҳомид Муҳаммад ибн Муҳаммад ал-Ғазолий (1058-1111) - йирик илоҳиётчи олим, файласуф. Тус ш. (Хуросон)да туғилган. Нишопур ш.да ашъарий уламо Жувайний қўлида таҳсил кўрди. Салжуқийлар вазири Низомулмулк ҳузурида Бағдодда хизмат қилди, Низомия мадрасасида фақиҳ-мударрис сифатида фаолият кўрсатди. Исмоилийлар Низомулмулкни ўлдирганидан сўнг Р. ҳаж баҳонасида Бағдодни тарк етиб, Дамашқда 11 йил яшади. Кейинчалик Низомулмулк ўғли Фахрулмулк таклифи билан яна Низомия мадрасасида мударрислик қилди. Асосий асарлари "Таҳофут ул-фалосифа" ("Файласуфларни рад етиш"), "Кимёи саодат" ("Саодат кимёси"), "Ихё улум ад-дин" ("Диний илмларни тирилтириш") ва б.да Р. ислом илоҳиёти тизимини ишлаб чиққан, уни фалсафий жиҳатдан асослашга уринган. Анъанавий суннийлик ақидаларини сўфийлик идеаллари билан бирга қўшиб талқин етган. Инсон ирода еркинлиги ва илоҳий тақтсир масалаларини кўриб чиқиб, "касб" ("ўзлаштириш") ғоясини олдинга сурган. Р.га кўра, инсон Аллоҳ буюрган яхши ёки ёмон амаллар орасидан ўзига мақбулини танлаб олишда ихтиёрийдир ва шу боис, мазкур хатти-ҳаракатлари олдиндан белгилаб қўйилиши (такдир)га қарамай, улар учун айнан инсоннинг ўзи масъулдир. Бир неча асарларида Ғ. мусулмон файласуфлари, Аристотелнинг Шарқдаги издошлари (Форобий, Ибн Сино ва б.) билан оламнинг яратилганлиги, Коинот абадийлиги, руҳнинг ўлмаслиги муаммолари, сабабият назарияси ва ҳ.к. бўйича баҳс юритган. Ислом тафаккури ва ўрта аср Европа фалсафасига баракали таъсир кўрсатган. Замондошлари томонидан "Ҳужжат ул-ислом" ("Ислом далили") деб улуғланган.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!