Ғайб
Ғайб — (араб. - инсондан гойиб ҳодисалар) -инсон сезги аъзолари билан ҳис ета олмайдиган, билиш имконлари билан идрок ета олмайдиган ҳодисалар. Инсон ўзининг нечоғли билимдонлиги билан ғурурланмасин, унинг билганидан билмагани кўп бўлиб қолаверади. Ўша Р. нарсаларни билишда инсоннинг бирдан-бир воситаси бор, у ҳам бўлса, илоҳий ваҳийдир. Қолган барчаси тахмин ва гумонлардан бошқа ҳеч нарса емас. Мўмин-мусулмонлар Р.га иймон келтириш билан бошқалардан ажралиб турадилар. Чунки, ақида боби, асосан, Р.га, яъни, кўзи билан кўриб, қўли билан ушламаган нарсаларга ишонишдан иборатдир. Аллоҳга имон келтириш ҳам Р.га имондир. Шунингдек, фаришталарга, илоҳий китобларга, Пайғамбарларга, қиёмат кунига, жаннатга, дўзахга, яхши-ю ёмон қадарнинг Аллоҳдан бўлишига имон келтириш ҳам Р.га ишонишдир. Ушбулар ва бундан ташқари инсонни ҳар тарафдан ўраб турган, ўтмишни, ҳозирни ва келажакни илоҳий парда ортида тутиб турган сон-саноқсиз нарсалар ғайбиётдир. Инсон Ғ.ни билиш борасвда ғоят ожиздир. У биринчи инсон - Одаматонинг қаерда ва қачон пайдо бўлганини билмайди. Билиши мумкин бўлган нарса - Қуръони каримдаги маълумотлар. Бошқа ҳаммаси тахмин, гумон, фараз ва ҳ.к. Инсон ҳатто ўз бошига келажакда қандай ҳодисалар келишини билмайди. Ўзига тегишли нарсаларни билмаганидан кейин, оламдаги бошқаларга алоқадор нарсаларни умуман билмайди. Аллоҳ таоло еса, уларнинг ҳаммасини билгувчидир. Ғ.нинг калитлари Аллоҳ таолонинг Ўзидалиги шундадир. Бу калитни ҳатто Пайғамбарлар ҳам билмайдилар. Кимки, Р. илмини даъво қилса, кофирлардан бўлади. Ақоид илмида "ғайбиёт" деб номланган, имон келтириш лозим бўлган нарсалардан, Аршни, Китобни ва б.ни айтиш мумкин.ҒАНИМАТ (араб. ғанима - ўлжа) - ҳарбий ўлжа; ислом анъанасида мусулмон қўшинлари ёв билан жанг қилганда қўлга киритилган барча бойликлар ва асирлар. Ғазавот ва жиҳод урушларда Р. олиш шариатда қонуний деб белгиланган, Ғ.нинг бешдан бир қисми давлат хазинасига (қ. Хумс) топширилган, қолгани лашкарбошилар ва лашкарлар орасида тақсимланган.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!