Зулқарнайн
Зулқарнайн — (араб. - икки шохли) -Қуръонда қиссаси келган мўмин банданинг исми. З шахси ҳақида турли фикрлар мавжуд. Баъзи тадқиқотчилар уни македониялик Искандар деб ҳисоблашади. Бироқ, Ислом таълимотига кўра бу тўғри емас, чунки македониялик подшо Аллоҳнинг ягоналигига ишонган мўмин бўлган емас. Қуръондаги З еса, мўминдир. Аллоҳ "Каҳф" сурасида Пайғамбар (саллаллоҳу алайҳи ва саллам)га хитоб қилиб: "сендан Зулқарнайн ҳақида сўрарлар" деган. Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам)дан одамлар З тўгрисида сўраганлар. Қиссада айтилишича, Аллоҳ таоло З.га ер юзида ҳукмронлик, молу дунё, аскарлар ва б. катта имкониятларни берган еди. Шунингдек, Аллоҳ унга ҳукм юритиш, бинокорлик ва ободончилик, давлатни мустаҳкам тутиш каби ишларни ўргатган еди. З ўз мулкларини айланган. Ў шим. томон йўл олган. Икки тоғ орасига етганида, уларнинг ортида бирон гапни англамайдиган қавмни кўрган. Бу қавм З.дан ер юзида бузғунчилик қилгувчилар - Яъжуж ва Маъжуждан ўзларини ҳимоя қилиш учун тўсиқ қилиб беришини сўрашган. З Аллоҳ унга берган илм орқали мустаҳкам темир девор куриб, ҳалиги қавмни Яъжуж ва Маъжужнинг ҳужумларидан сақпанишига ёрдам берган.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!