Зулм
Зулм — ноҳақлик, ситам, истибдод - одамлар ўртасида барқарор бўлган муносабатларни қасддан бузиш; инсонни руҳан сиқиш, мажбурлаш, хафа қилиш, тахқирлаш, унга зўравонлик қилиш, мол-мулкни босиб олиш ва ҳ.к. Қуръони каримда З жазо берилиши лозим бўлган жиноят сифатида қораланади. Одатда З тушунчасида мулкдорларнинг ижарачиларга, хўжайинларнинг мардикорлар, хизматкорлар ва қулларга, катта қариндошларнинг кичикларига, мансабдорларнинг халққа бўлган салбий муносабати, шунингдек, қозилар ва ҳокимларнинг ғайриқонуний қарорлари тушунилади. З хукуқни поймол қилиш маъносида барча мазҳаблар томонидан қораланади, бироқ, унга бўлган муносабат ва қаршилик кўрсатиш тарзи ҳар хилдир. З.га қарши курашиш мавжуд ижтимоий тартибларни бузадиган бўлса, З.га қарши курашмасдан унга чидаш афзал, деган фикр илгари ҳам, ҳоз. ҳам исломий ақида вакилларини тўла қониқтиради ва ислом ахлоқий асосининг бош аҳкомларидан бири саналади.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!