Ғусл
Ғусл — (араб. - чўмилиш) - пок бўлиш учун махсус тартибда обдон ювиниш. Р. жимо (жинсий алоқа), бирор сабаб билан маний (шаҳват)нинг чиқиши, еҳтилом (уйқуда манийнинг чиқиши) кабилар натижасида фарз бўлади. Ҳанафийлик мазҳабида Ғ.нинг фарзлари учта - оғизни ғарғара қилиб чайиш, бурунни тубига етказиб чайиш ва тамоми баданга сув етказиш. Битта тукнинг ўрнича жойга сув тегмай қолса ҳам Ғ. мукаммал ҳисобланмайди. Бошқа мазҳабларда оғиз-бурун чайқаш фарз емас. Исломда лоақал бир ҳафтада бир маҳал (жума куни), икки ҳайит ва арафа кунлари Ғ. қилиш суннат саналади. Ғ. "катта таҳорат" деб ҳам аталади.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!