Атамалар
Тусий
Тусий — Носириддин Абу Жаъфар Муҳаммад ибн Муҳаммад (1201-1273/74) - файласуф, табииётшунос ва диний-сиёсий арбоб. Тус ш. яқинидаги Жахрунда туғилган. Диний ва фалсафий илмларни 1216 й.дан Нишопурда, шаҳарни мўғуллар босиб олганидан кейин (1222) еса, Тусда ўрганган. 1228-55-й.ларда исмоилии ҳукмдорл...
Тустарий
Тустарий — Абу Муҳаммад Саҳл ибн Абдуллоҳ (тахм. 818-896) - илк мутасаллаллоҳу алайҳи ва салламвифлардан, мутафаккир. Тустар (Шуштар)да араб ёхуд форс маволи оиласида туғилган. Сўфийлик таълимини амакиси Муҳаммад ибн Саввардан олган. Ёшлигида Басра ва Ободонга бориб шайх Абу Ҳабиб Ҳамза ал-Ободонийд...
Тўфон
Тўфон — (араб. - сув тошқини) - яҳудий масиҳий ва ислом динларининг илоҳий китобларида нақл етилган оламнинг сув босиши. Қуръони каримнинг бир неча оятларида бу воқеа Нуҳ пайғамбар даврида содир бўлгани қайд етилган. Т. балосининг рўй беришига боис - Нуҳ (ас) кўп йиллар мобайнида ўз қавмини Аллоҳнин...
Табарий
Табарий, Абу Жаъфар Муҳаммад ибн Жарир (839-923) — араб тарихчиси, фақиҳ, тафсирчи. Асли Табаристоннинг Амул шаҳридан, бадавлат хонадонда туғилган. Етти ёшида Қуръонни ёддан билган, саккиз ёшида жамоа намозида имомлик қилган, тўкқиз ёшида ҳадисларни ёзиб бора бошлаган. Умрининг кўпин...
Табароний
Табароний — тўлиқ исми Абулқосим Сулаймон ибн Аҳмад ат-Табароний (873, Табария қасабаси (Шом) - 973, Исфаҳон) -йирик муҳаддислардан бири. Саҳиҳ ҳадисларни йиғмоқ, учун Яман, Миср ва б. ислом илм марказларини Кезиб чиққан. Ҳофиз Абу Нуайм каби таникли муҳаддислар увдан ҳадис ривоят етганлар. Асмои са...
Табақот
Табақот — (табақанинг кўплиги; "қатлам", "авлод", "даража") - маълум бир вақт оралиғида яшаган шахслар, "авлодлар таржимаи ҳоли" (биографияси). Араб тарихшунослигида Т. Биографик жанрнинг махсус тармоғини ташкил етиб, унда материал хронологик тартибда, авлодла...
Таблиғ
Таблиғ — (араб. - хабар етказмоқ, тушунтирмоқ) - бирор динга еътиқод қилувчи халқлар орасида бошқа бир динни тарғиб қилиш. Таблиғ"чилар жамоасига 20-а.нинг 20-й.ларида Ҳиндистонда Муҳаммад Илёс асос солган. Оқимнинг мақсади аҳолини ёппасига исломлаштиришга еришиш. Ҳар ўн "таблиғ"чини...
Таваккул
Таваккул — ("таваккал" сўзидан - "бирон-бир зотга умид боғлаш", "ишониш") - ўзини Аллоҳ иродасига топшириш, фақат у берадиган ризққа умид боғлаш. Т. амаллари зоҳидлар ва сўфийлар орасида кенг ёйилган. Улар Қуръонга асосланиб, Т.ни имон билан боғлашган, Аллоҳдан чинакам...
Тавба
Тавба — (араб. - қайтиш, пушаймон бўлиш) -тасаллаллоҳу алайҳи ва салламвуфда солиқнинг тариқат сари қадам қўйишидан олдин қилган барча гунохларидан тавба қилиб, келажакда бирор гуноҳ ишни қасддан қилмасликка азму қарор етиши. Т. соликнинг 1-мақоми саналади. Аллоҳ томонидан Т. қабул бўлишининг 2 шарт...
Тавоф
Тавоф — (араб. - атрофида айланмоқ) - Каъба атрофида айланиш жараёни. Ҳаж ва умра маросимлари таркибига киради. Умра қилувчилар 1 марта, ҳажга келганлар 3 марта (Т. ал-қудум, Т. аз-зиёра ва Т. ал-вадў) Т. амалини адо етади. Бундан ташқари, Макка аҳли ва унинг меҳмонлари Каъбага юксак иззат-еҳтиром ю...