Тавоф
Тавоф — (араб. - атрофида айланмоқ) - Каъба атрофида айланиш жараёни. Ҳаж ва умра маросимлари таркибига киради. Умра қилувчилар 1 марта, ҳажга келганлар 3 марта (Т. ал-қудум, Т. аз-зиёра ва Т. ал-вадў) Т. амалини адо етади. Бундан ташқари, Макка аҳли ва унинг меҳмонлари Каъбага юксак иззат-еҳтиром юзасидан бошқа пайтларда ҳам, айниқса, жума кунлари ва рамазон ойида уни Т. қилади. Т.нинг шартлари намознинг шартлари кабидир. Т. қилувчи Каъбага Боб ас-Салом дарвозаси орқали ўнг оёғи билан киради. Т. қилишда масжид саҳнининг ўртасида турган Каъбага яқинлашилгач, унинг Қора тош жойлаштирилган бурчагага келиб, қўлини унга қарата чўзади ва имконият бўлса ўпади (тақбил ёки истилом қилади). Шундан сўнг Каъба атрофида соат милига қарши тарзда етти марта айланилади. Ҳар сафар махсус дуолар ўқилади. Кейин Каъба ешиги олдидаги Мултазам деган жойга суяниб, Аллоҳга илтижо қилинади. Гунохдар кечирилиши сўралади. Пировардида икки ракаат нафл намоз ўқилади.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!