Тўфон
Тўфон — (араб. - сув тошқини) - яҳудий масиҳий ва ислом динларининг илоҳий китобларида нақл етилган оламнинг сув босиши. Қуръони каримнинг бир неча оятларида бу воқеа Нуҳ пайғамбар даврида содир бўлгани қайд етилган. Т. балосининг рўй беришига боис - Нуҳ (ас) кўп йиллар мобайнида ўз қавмини Аллоҳнинг ягоналиги ва ўзининг пайғамбарлигини тасдиқ етишга итоатсизлик қилмасликка, сохта маъбудаларга сиғинмасликка чақиради. Лекин қавми унга қулоқ солиш ўрнига уни масхара қилиб кундан-кунга ҳаддан ошаверади. Тоқати тоқ бўлган пайғамбар улар шаънига дуои бад қилиб уларга қирғин балосини Аллоҳдан сўрайди Дуоси ижобат бўлади. Аллоҳнинг буйруғи б-:н у катта бир кема ясайди ва унга барч жониворлардан бир жуфтдан олади. Ўзи ва оила аъзолари ҳам кемага минадилар. Қолган барча осий инсонлар ва жониворлар Т натижасида ҳалок бўлади. Бу кема кўп қаватли бўлиб, унинг олди қисми хўрознинг боши шаклида, орқа қисми еса, унинг думи кўринишида бўлган; ривоятларга кўра, кемага биринчи бўлиб чиққан жонзод - чумоли сўнггиси - ешак ва у билан бирга Иблис (Шайтон) чиқиб олган. Кемада Одаматонинг жасади сақланган. Бўрон тўхтагач, Нуҳ (ас) қуруқликни излаш учун қарғани юборган, бироқ у ер ва егуликни топгач, қайтиб келмаган. Сўнгр каптар юборилган, у янги бутоқча олиб келган Бунинг мукофоти евазига каптарга чиройли шода туҳфа етилган, у шундан буён барч каптарларнинг бўйнини безаб туради. Нух кемаси Жудий деб номланувчи тоғ устида тўхтайди. Кейинги маълумотларга қараганда кема қолдиқлари Арарат тоғлари устидан топилган.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!