Тавба
Тавба — (араб. - қайтиш, пушаймон бўлиш) -тасаллаллоҳу алайҳи ва салламвуфда солиқнинг тариқат сари қадам қўйишидан олдин қилган барча гунохларидан тавба қилиб, келажакда бирор гуноҳ ишни қасддан қилмасликка азму қарор етиши. Т. соликнинг 1-мақоми саналади. Аллоҳ томонидан Т. қабул бўлишининг 2 шарти бор: 1) ёмонликни билмасдан қилиш; 2) Т.ни кечиктирмаслик. Кимки Т.ни кечга сурса, инсоний фазилатлардан маҳрум ва аксинча Т. қилишга шошилса, ўзини ислоҳ қилган бўлади. Т. - инсоннинг ўзини ўзи тарбиялашида муҳим ахлоқий восита саналиб, ёмонликдан юз ўгириб, яхшилик сари қадам қўйишга, езгу ишлар қилишга ундаб турувчи хислат саналади.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!