Таваккул
Таваккул — ("таваккал" сўзидан - "бирон-бир зотга умид боғлаш", "ишониш") - ўзини Аллоҳ иродасига топшириш, фақат у берадиган ризққа умид боғлаш. Т. амаллари зоҳидлар ва сўфийлар орасида кенг ёйилган. Улар Қуръонга асосланиб, Т.ни имон билан боғлашган, Аллоҳдан чинакам умидвор бўлган инсонгана кундалик турмуш ташвишларидан воз кечишга, Аллоҳ йўлида холис хизмат қилишга қодир, деб ҳисоблашган. Кейинчалик сўфийлик йўли (тариқат)нинг бошланғич мақомларидан бири Т. истилоҳи билан атала бошланди. Т. сўфийликнинг бошқа бир мақоми - "қониқиш" (ридо) билан ҳам боғланган. Т.га амалда риоя етиш сўфийнинг деярли ҳар қандай меҳнат фаолиятини тўхтатиб қўйишида ҳам намоён бўларди. Фақихлар ва илоҳиёт олимларининг аксарияти бу масалага бошқача ёндашган. Улар фикрича, Т. меҳнатдан бутунлай воз кечишни билдирмайди, яъни инсон ишлаши, тижорат билан шуғулланиши мумкин. Аммо, бу каби ишларни ҳаётнинг асосий мақсади қилиб қўймай, шу бугунги еҳтиёжларни қондириш учун етарли даражада ишлаб топиш, ертанга кун ҳақида ўйламаслик керак ва ҳ.к.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!