Тустарий
Тустарий — Абу Муҳаммад Саҳл ибн Абдуллоҳ (тахм. 818-896) - илк мутасаллаллоҳу алайҳи ва салламвифлардан, мутафаккир. Тустар (Шуштар)да араб ёхуд форс маволи оиласида туғилган. Сўфийлик таълимини амакиси Муҳаммад ибн Саввардан олган. Ёшлигида Басра ва Ободонга бориб шайх Абу Ҳабиб Ҳамза ал-Ободонийдан таълим олган. 834 й. Маккага ҳажга бориб, машҳур Зу-н-Нун ал-Мисрийни учратган ва унга шогирд тушиб, ғоявий меросхўри бўлган. Тустарга қайтгач, Т. деярли йигирма йил зоҳидликда яшаган: доимий рўза тутиб, ёлғизликни ихтиёр етган, тунлари бедор бўлган ва б. Фақат Зу-н-Нун вафотидан сўнг (860 й.) у очиқ ваъз билан чиқишга журъат етган ва бу билан кўплаб тарафдорлар ва рақиблар орттирган. Рақибларининг тазйиқи, сиёсий нотинчлик (саффорийлар исёни, қул-занжийлар қўзғолони) Т.ни Басрага кўчишга мажбур қилган. Бу ерда у умрининг охирига қадар солиҳ амаллар ва мударрислик билан шуғулланган. Т.ни ўнга яқин асарлар ёзган деб ҳисоблашади. Қуръонни мажозий талқин қилган Т. бир қатор қоидаларни олға сурган, улар сўфийлик гносеологияси, космогонияси ва психологиясига катта таъсир кўрсатган. Унинг фикрича, олам яралишидан аввал инсонларнинг руҳдари ва худо ўртасида "битим" (мийсоқ) имзоланган; руҳдар худони ўзларининг егаси, рабби деб еътироф етишган (Қуръон, 7:17) ва ўзларини Унинг паноҳига топширишган. Бунинг евазига уларга Қиёмат куни "Ҳақнинг жамолини кўриш бахти" (мушоҳадат ал-ҳаққ) ато етилган. Т. шогирди Муҳаммад ибн Салим ва унинг ўғли Аҳмад ибн Салим Басрада илоҳиёт мактаби барпо етишган, у ас-салимия деб номланган. Бу мактаб Т. қарашларини кейинга авлодга етказган.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!