Табақот
Табақот — (табақанинг кўплиги; "қатлам", "авлод", "даража") - маълум бир вақт оралиғида яшаган шахслар, "авлодлар таржимаи ҳоли" (биографияси). Араб тарихшунослигида Т. Биографик жанрнинг махсус тармоғини ташкил етиб, унда материал хронологик тартибда, авлодлар бўйича, енг дастлабкисидан сўнггисигача (Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг сафдошлари - саҳобалар, сўнг уларнинг шогирдлари ва б.) жойлаштирилган. Регаонал тамойилга ҳам риоя қилинган - материал шаҳарлар, алоҳида мавзелар ва Халифаликнинг вилоятлари (баъзан бутун ислом дунёси теграсида) бўйича тақсимланган. Т. адабиёти ҳадис илми еҳтиёжларини қондиришга мўлжалланган. У исноднинг ҳаққонийлик даражасини аниқлашда маълумотнома ролини ўйнаган. Бизгача Т. туридаги етиб келган енг илк асар Ибн Саъд (784-845)нинг "Китоб ат-табақот ал-кабир"дир. Асарда ҳадислар айтган 4250 шахс (саҳобалардан бошлаб)нинг таржимаи ҳоли келтирилган. Исломнинг дастлабки даврида Т. асосан ҳадис билимдонлари ва фақиҳларга аталган. Бироқ, маданий еҳтиёж ва илм-фан тараққиёти кейинчалик турли касб ва даражадаги шахсларнинг (шоирлар, адиблар, котиблар, вазирлар, тилшунослар, табиблар, донишмандлар, ваъзхонлар, қорилар, фақиҳлар, сўфийлар ва б.) авлодларини хронологик тартибдаги Т.лари пайдо бўлишига имкон берди.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!