Меърож

Меърож — қ. Исро ва меърож.

Батафсил ўқиш

Меҳроб

Меҳроб — (араб. - саждагоҳ) - 1) масжиднинг Макка (Каъба) томонидаги девори ичига тахмон шаклида қурилган жой. М. ислом динининг дастлабки даврларидан ҳар бир масжидда мавжуд. У намоз ўқиладиган томон (қибла)ни белгилаш учун хизмат қилади. 2) Арабларда мажлисларнинг тўри. 3) Уйнинг тўри.

Батафсил ўқиш

Микоил

Микоил — Мекоил - исломда тўрт бош фариштадан бири (Азроил, Жаброил, Исрофил билан бирга). Диний анъанада коинотни моддий таъминловчи фаришта ҳисобланади. У Қуръонда Жаброил билан бир қаторда тилга олинади (2-сура 92-оят). Ривоятларда айтилишича, М. Жаброил билан бирга Одаматога биринчи бўлиб сажда...

Батафсил ўқиш

Милла

Милла — дин, диний жамоа. Қуръонда М. истилоҳи билан мажусийлик (18:20/19; 14:13/16), яҳудийлик ва христианлик (2:120/114), Иброҳим (ас)нинг ҳақиқий дини, уни яҳудийлар, христианлар ва мажусий-арабийлар томонидан бузилгани (6:161/162; 2:128/122; 130/124; 3:95/89; 4:125/124 ва б.), Муҳаммад (саллалло...

Батафсил ўқиш

Минора

Минора — (араб. - маёқ) - асосан, масжид ва мадрасалар ёнида ёки уларга туташ қурилган баланд иншоот. Муаззин М.га чиқиб, азон айтади - намозхонларни ибодатга чақиради. Баъзи М.лар шаҳарга, маълум бир меъморий мажмуага кўрк ва салобат берувчи ёдгорлик сифатида ҳам қурилади. Мас., Самарқанд, Хива (Ис...

Батафсил ўқиш

Миҳна

Миҳна — "синов". 833 й.дан бошлаб аббосий халифалари Маъмун, Муътасим ва Восиқ даврида мавжуд ҳокимиятга нисбатан холис ёки нохолис еканликларини билиш мақсадида илоҳиётчилар М.га дучор қилинганлар Қуръонни ўз вақтида яратилганини (ҳудус ал-Қуръон) еътироф етганлар холис деб ҳисобланганлар...

Батафсил ўқиш

Мол

Мол — (кўплиги амвол) - хусусий, мулк (ўтроқ арабларда - "пул", "бойлик", бадавийларда -"туялар", "чорва"). Ўрта аср муаллифларининг тушунтиришларига кўра, М. тўртта категорияга ажралади: "соқов" (қимматбаҳо тошлар ва пуллар), "сўзловчи" (қ...

Батафсил ўқиш

Моликийлик

Моликийлик — суннийликдаги диний-ҳуқуқий мазҳаблардан бири. Молик ибн Анас асос солган. М. Мадинада пайдо бўлди, Арабистон я. о.га, кейин Миср, Шим. Африка ва Андалусияга тарқалди. Молик ибн Анаснинг "ал-Муватта’" ("оммавий, барчага тушунарли" маъносида) асари М. таълимотининг ас...

Батафсил ўқиш

Момоҳово

Момоҳово — (қадимий яҳудийча "ҳавво" -ҳаёт манбаи) - Одаматонинг хотини, биринчи аёл ва инсон зотининг онаси. Инжилда Ева номи билан маълум. М. Одаматонинг қовурғасидан яратилган, деб шарҳданади. У Иблиснинг сўзига кириб, Одаматони ман қилинган мевани тотиб кўришга ундайди. Шу гуноҳи учун...

Батафсил ўқиш

Мотуридий

Мотуридий — Абу Мансур ал-Мотуридий (тўлиқ номи Абу Мансур Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Маҳмуд ал-Ҳанафий ал-Мотуридий ас-Самарқандий; 870-944) - буюк имом, фиқҳ олими, калом илмининг мотуридийлик оқими асосчиси. "Имом ал-худо", "Имом ал-мутакаллимон" ("Ҳидоят йўли имоми",...

Батафсил ўқиш