Момоҳово
Момоҳово — (қадимий яҳудийча "ҳавво" -ҳаёт манбаи) - Одаматонинг хотини, биринчи аёл ва инсон зотининг онаси. Инжилда Ева номи билан маълум. М. Одаматонинг қовурғасидан яратилган, деб шарҳданади. У Иблиснинг сўзига кириб, Одаматони ман қилинган мевани тотиб кўришга ундайди. Шу гуноҳи учун М. жаннатдан қувилиб, ерда яшашга маҳкум етилади. Улар Макка яқинида яна учрашишади. М. Одамато ўлимидан кўп ўтмай қазо қилади ва унинг ёнига дафн етилади. Накд қилишларича, М. гуноҳлари туфайли аёллар жисмоний азоб чекишга -ҳомиладор бўлиш, туғиш ва ҳ. к.га маҳкум етилган. М.нинг гуноҳига қарамай тақводор аёллар жаннатга тушиши хусусида Аллоҳ ваъда қилган.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!