Милла
Милла — дин, диний жамоа. Қуръонда М. истилоҳи билан мажусийлик (18:20/19; 14:13/16), яҳудийлик ва христианлик (2:120/114), Иброҳим (ас)нинг ҳақиқий дини, уни яҳудийлар, христианлар ва мажусий-арабийлар томонидан бузилгани (6:161/162; 2:128/122; 130/124; 3:95/89; 4:125/124 ва б.), Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) томонидан тиклангани ва у зотнинг издошларини бирлаштиргани англатилган. М. Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) томонидан диний белгиларига кўра бирлашган кишилар уюшмасини англатган (қ. Умма), Қуръондаги истилоҳлар қаторида туради. М. истилоҳининг икки хил маънода (дин -уюшма) екани Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) замондошлари бўлган шоирлар ижодида, ўрта аср мусулмон адабиётида (мас., Табарий, Ибн Хаддун), ўрта аср ҳукмдорлари унвонларида (мас., илк Ғазнавийларда) кўзга ташланади. Истилоҳ "йўналиш", "тариқат" маъносида ҳам ишлатилган [мас., ал-Ҳалложда]. Усмонийлар салтанатида 15-а. 2-ярмидан М. истилоҳи билан (миллат шаклида) давлат томонидан расман еътироф етилган ва чекланган мухторият ҳуқуқини олган диний жамоалар (грек-православ, арман-фигориан ва яҳудийлар жамоаси) англатилган. Янги даврда М. истилоҳи ески, Қуръондаги маъноси билан бирга "халқ", "миллат" каби маънога ега бўлди.МИНБАР - масжидда имом ваъз айтадиган баланд жой, кенг зинапояли супа. Биринчи М. баланд ўриндиқли бўлиб, унга 2 зина билан чиқилган, Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) 628-629 йларда ваъз ўқиганларида унда ўтирганлар. Шу ягона М.дан биринчи уч халифа фойдаланган, фақат Али даврида Куфада иккинчи М. пайдо бўлган, кейинчалик Муовия даврида Дамашқда яна бир М. вужудга келган. Умавийлар давлат бошқарувининг охиригача М. тахт сингари ҳокимият рамзи сифатидаги аҳамиятини сақлаб қолди. Ваъзхонга кафедра бўлиб хизмат қилган биринчи М. 748 й.да, Марвда Абу Муслим ғалаба қилгандан кейин пайдо бўлди; шу вақтдан бошлаб сиёсий ҳокимият рамзи бўлмай қолди.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!